Latest news

23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  21 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  3 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  1 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  36 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12

Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади News

Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади

Бу ҳақда ЎзПФЛ маълум қилди.

“Узоқ танаффусдан кейин Суперлига чемпионлигини қўлга киритган Нефтчи ҳамда мамлакат кубогининг амалдаги ғолиби “Пахтакор” ўртасидаги Суперкубок ўйини Андижонда ўтказилади. 

Тақвим режага кўра, Суперкубок беллашуви 15 март куни бўлиб ўтади. Сўнгги йилларда Лига Суперкубок учрашувини май ойида ўтказиб келаётганди. Бироқ мамлакат бош жамоаси Жаҳон кубогида иштирок этадиган мавсумда мухлислар учун аҳамиятли бўлган супер учрашув март ойига режалаштирилди. 

Суперкубок ўйинига Олмалиқ ёки Наманган шаҳридаги стадионлар ҳам мезбонлик қилиши мумкин эди. Бироқ “ОКМК” ва “Марказий стадион”ларида таъмирлаш ишлари давом этаётган бўлиб, уларнинг қайта иш бошлаш саналари аниқ эмас. Шундан келиб чиққан ҳолда, Андижондаги “Бобур Арена” варианти энг мақбул вариант деб топилди. 

“Бобур Арена” кетма-кет иккинчи мавсум катта футбол учрашувига мезбонлик қилади. Бир йил муқаддам Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви тарихда илк бор Андижонда ўтказилганди. Қайд этиш керакки, вилоят ҳозирга қадар Суперкубок ўйинига мезбонлик қилмаган ва мазкур воқелик ҳам “Бобур Арена” учун биринчиси ҳисобланади”, — дейилади хабарда.

Rating: +9   

Comments

+1   
08 feb 18:59:03
Asad Arabov
Reply to comment by Ibrohimjon
Нефтчи-Пахтакор деса ҳам бўла беради. Чунки водий Нефтчига мухлислик қилади. Нефтчини мезбон деса ҳам бўлади. Андижон ҳам Нефтчига бўлишади. Аммо ўйин хакам ўйини бўлмаса бўлди. Кучлиги ўзи кучи билан ютсин. Даҳшат ўйин бўлади. Фарғонада байрам бўлади.
Andijon Fan klubi Paxtakorga muxlislik qiladi mani aytdi disiz xd
+1   
08 feb 15:24:19
Jakhongir Yuldoshev
Assalomu aleykum! Yaxshimisiz? Sizni jamoamiz haqidagi yangi kanalimizga taklif qilaman. Bu yerda eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lib borishingiz mumkin:

@unitedfamilyuz
+1   
08 feb 14:49:03
Saidjahon
Кушниларга омад.Бу йилги кубоклар водийдан чикмасин.Кайси жамоа олишини кизиги йук водийда колса булди.
   
08 feb 18:50:48
Адхамжон Низамов
Олга,"Буюк чинорлар"
   
08 feb 16:30:45
Шухратжон Муйсинович
НЕФТЧИ - ЧЕМПИОН!!!
   
08 feb 16:10:12
Namozov Abbos
Neftchiga omad
   
08 feb 15:56:45
Aziz4700
Аслида Нефтчи-Бухоро бўлиши керак эди, аммо баъзи бир исқиртларни деб бошқа жамоа ўйнайдиган бўлди
   
08 feb 15:46:29
Ibrohimjon
Нефтчи-Пахтакор деса ҳам бўла беради. Чунки водий Нефтчига мухлислик қилади. Нефтчини мезбон деса ҳам бўлади. Андижон ҳам Нефтчига бўлишади. Аммо ўйин хакам ўйини бўлмаса бўлди. Кучлиги ўзи кучи билан ютсин. Даҳшат ўйин бўлади. Фарғонада байрам бўлади.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика