Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Ўзбекистон Кубоги қандай тартибда ўтади? News

Ўзбекистон Кубоги қандай тартибда ўтади?

Маълумки, 7-8 декабрь кунлари Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал баҳслари бўлиб ўтади.

Даставвал жуфтликларни эсга олиб ўтсак. 

7 декабрь, душанба

АНДИЖОН - НАСАФ

БУХОРО - МЕТАЛЛУРГ

ҚИЗИЛҚУМ - БУНЁДКОР

ОҚ-ТЕПА - НАВБАҲОР

8 декабрь, сешанба

ЛОКОМОТИВ - АГМК

ҚЎҚОН-1912 - СУРХОН

ПАХТАКОР - СЎҒДИЁНА

МАШЪАЛ - ШЎРТАН

1/8 финалнинг дастлабки тўртта ўйини 7 декабрь, қолган тўртта учрашув 8 декабрь куни бўлиб ўтади. Аввалдан маълум қилинганидек, ҳар бир босқич битта баҳсдан иборат ва ютқазган жамоа мусобақани тарк этади. Бу тушунарли, лекин шу ўринда айрим саволлар борки, ўқувчиларни қизиқтирмай қўймайди. 

1. Агар ўйиннинг асосий вақтида (90 дақиқа ичида) дуранг сақланиб қолса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими ёки дарҳол пенальтилар сериясига навбат бериладими? 

2. Футболчи нечта сариқ карточка олса, кейинги баҳсни ўтказиб юборади? Биламизки, Суперлигада 4та сариқ карточкаси бор футболчи навбатдаги учрашувда майдонга туша олмайди. Кубокда қандай? ОЧЛга ўхшаб иккита "сариқ" қоидасидан фойдаланиладими ёки бизда бошқачами? 

3. Жамоаларга ўйин пайти нечта футболчи алмаштиришга рухсат берилади? Йил бошида тасдиқланган регламентда асосий вақтда 3та, қўшимча бўлимларда эса биттадан ўзгартиришга рухсат берилганди. Лекин ҳозир вазият ўзгарди: Суперлигада ўзгаришлар сони 5тагача қилиб қўйилди. 5та ўзгариш Кубокда ҳам амал қиладими? Ва агар экстра таймга ўтиладиган бўлса, жамоаларга 6-ўзгаришни амалга оширишга рухсат бериладими? 

Кубок ўйинларида ҳар бир босқич олдидан қуръа ташланишидан хабаримиз бор, лекин тепадаги 3та савол бевосита ўйинга боғлиқ саволлар бўлиб, жавобини билиш ҳар биримиз учун қизиқ. 

Балки ПФЛ Кубок мусобақаси учун алоҳида қоидалар жорий қилиб клублар ва ҳакамларга берган бўлиши мумкин, лекин кенг жамоатчиликка эълон қилганича йўқ. Мободо клублар ва ҳакамлар хабардор қилинмаган бўлса, унда ўйин пайти албатта шундай саволлар юзага келади. Сўнгра тушунмовчилик пайдо бўлади. 

Шу боис ўйлаймизки, ўйинлар бошлангунга қадар ПФЛ Ўзбекистон Кубогини ўтказиш қоидалари бўйича расмий маълумотни тақдим этади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика