Latest news

20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  50 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  8 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  15 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  13 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

Ўзбекистон финал учун махсус форма тайёрлади, аммо ОФК бунга рухсат бермади News

Ўзбекистон финал учун махсус форма тайёрлади, аммо ОФК бунга рухсат бермади

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финал учун оқ рангли формаларни тайёрлаб қўйганига қарамай бугун кўк формада ўйнайди.

Регламентга кўра, учрашувнинг расмий мезбони Ўзбекистон терма жамоаси ва форма рангини айнан мезбон жамоа танлайди. Бироқ ОФК Ўзбекистонга оқ формада ўйнашни рад қилган, бунинг сабабини сўрашганида "no comment" дейишган. Шу боис Саудия Арабистони финалда оқ рангли формада майдонга тушади.

Одатда бундай ҳолатда муаммони учрашув комиссари ҳал қилиши керак, аммо бу вазиятда у ҳам ҳеч нима қила олмади. Кўринишидан, "тепадан" буйруқ келган шекилли. Бу эса катта эҳтимол билан ОФКнинг Саудия Арабистонини қўллаб қувватлаётганини исботлайди.

Формадан ташқари финал учрашувига қатарлик араб ҳаками тайинланди, одатда финал баҳсларига нейтрал ҳакамлар тайинланарди. Бундай вазиятда, Япония, Жанубий Корея ёки, дейлик, Малайзия давлатидан ҳакам танланса бўларди.

Қўшимча қилиш керакки, ОФКнинг энг катта ҳамкорларидан бири ҳисобланган "Neom" компанияси айнан Саудия Арабистонида жойлашган", - деб ёзади Николай Егоричев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: -67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика