Latest news

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  0 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  1 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди News

Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди

ФИФА доирасида Марказий Осиёда илк бор ўтказиладиган турнир — ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақаси янги ва муҳим босқични қаршилади.

Францияда жойлашган ташкилот офисида мундиалнинг кубоги мезбон мамлакат — Ўзбекистонга топширилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди.

Тадбирда ФИФА Президенти Жанни Инфантино, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этди.

10-бор ташкил этилаётган мундиалда жами йигирма тўртта жамоа иштирок этади. Афғонистон, Тожикистон, Янги Зеландия ва Франция турнирда дебют қилса, Португалия чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Турнир 2024 йилнинг 14 сентябридан 6 октябрига қадар Ўзбекистоннинг уч шаҳри — Тошкент, Андижон ва Бухорода бўлиб ўтади. Мусобақанинг қуръа ташлаш маросими 2024 йил 26 майда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанднинг Регистон майдонида бўлиб ўтди.

"Мен Париждаги офисимизда расмий кубокни Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовга топширганимда муҳим бир босқични босиб ўтдик. Ушбу тарихий мусобақага тайёргарлик кўришдаги улкан ишлар учун миннатдорчилик билдирдим ва омад тиладим. Май ойида Самарқандда ўтказилган қуръа ташлаш маросими Ўзбекистондан нималарни кутишимиз мумкинлигини кўрсатиб берди. Мен ушбу мамлакатдан ажойиб ва гўзал турнир мезбонлигини кутмоқдаман", - деди ФИФА Президенти Жанни Инфантино.


Учрашув давомида Ўзбекистон делегацияси ФИФА офисида жойлашган музей билан ҳам танишдилар. Музейда Равшан Эрматовнинг ҳакамлик давридаги экспонат ҳам намойиш этилди.

"Парижда жойлашган офисимизнинг музейига саёҳат қилиш ва футболнинг буюк тарихини ифодаловчи ёдгорликларни, шу жумладан Равшан Эрматовнинг ҳакамлик давридан қолган экспонатни кўриш жуда ёқимли бўлди", - дея қайд этган ФИФА президенти Жанни Инфантино.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика