Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Ўзбекистон Coca Cola Кубоги бўйича саволларга жавоблар News

Ўзбекистон Coca Cola Кубоги бўйича саволларга жавоблар

Бугун кечаси Championat.asia нашри старт олаётган Ўзбекистон Coca Cola кубоги бўйича бир қатор саволларни ўртага ташлади.

ЎзПФЛ уларга жавоб беришни лозим деб билади. Материалда айтиб ўтилганидек, пандемия сабаб юзага келган танаффус сабаб кубок формати ўзгарган. Унга кўра, мағлуб жамоа мусобақани тарк этади. Шу тариқа икки энг кучли жамоа финалда тўқнаш келади. Финалгача бўлган йўлни жамоаларга кўр-кўрона қуръа аниқлаб беради.

Ўйинларнинг асосий вақтида дуранг натижа қайд этилса, 15 дақиқадан икки қўшимча таймларга навбат берилади. Келишув бўйича мазкур қоида сақлаб қолинган. Маълумот ўрнида айтиш керакки, ЎзПФЛ аёллар ўртасидаги мамлакат кубогининг финал учрашувида эҳтимолий дурангдан кейин дарҳол пенальтилар сериясига навбат бериш таклифини ўртага ташлаганди. Бироқ жамоалар қўшимча таймларни афзал деб билишди. Яъни, плей-офф форматида ўтадиган мусобақалардаги қўшимча таймлар ҳам алоҳида аҳамият касб этиши айтилди.

Ўзбекистон Coca Cola кубогида сариқ карточкалари сони 2 тага етган футболчилар автоматик равишда кейинги учрашувни ўтказиб юборишга мажбур. Бу қоида ўзгаришсиз қолган. Жамоаларга 5 нафар футболчи алмаштириш учун рухсат берилган. Бунда дастлабки 90 дақиқа ичида футболчи алмаштириш учун ҳар бир жамоага 3 тадан имконият тақдим этилади. Ўйин қўшимча таймларга қадар етиб борса, яна 1 нафардан футболчи алмаштириш мумкин бўлади. Умумий ҳисобда захирадан майдонга тушган футболчилар 5 нафардан ошмаслиги керак.

Шунингдек, дастлабки 90 дақиқа ичида фойдаланилмай қолган имконият қўшимча таймга ўтмайди. Юзага келган танффус сабаб ЎзПФЛ Coca Cola Суперлига ҳамда U-21 мусобақаларидан ташқари барча турнилар форматига ўзгартириш киритишга мажбур бўлди. Бу ўзгаришларнинг барчаси жамоалар билан келишилган ҳолда амалга оширилди.

Шунингдек, регламентдаги ўзгаришлар қўшимча низом билан тасдиқлаб қўйилган. Учрашув ҳакамлари, инспекторлар, комиссарлар бундан хабардор этилган. ЎзПФЛ мазкур ҳолатлар жамоатчиликка ошкор этилиши масаласида эҳтиётсизликка йўл қўйганини тан олади ва бунинг учун футбол мухлисларидан узр сўрайди. Ишонамизки, қолган мусобақалар каби Ўзбекистон Coca Cola кубоги ҳам юқори савияда якунига етади.


Ўзбекистон Кубоги қандай тартибда ўтади? 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика