Latest news

00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  2 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  19 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  4 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  101 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  21

Ўзбек футболи афсонаси 78 ёшда News

Ўзбек футболи афсонаси 78 ёшда

Ўтган асрнинг 60-70 йилларида ўзининг ёрқин ўйинлари билан миллионлаб ишқибозлар қалбини забт этган маҳоратли футболчилардан бири Биродар Абдураимовдир.

Унинг "Пахтакор" сафидаги ўйинларини барча фахр билан тилга олади. Абдураимов фамилиясини эшитганда мухлислар кўз ўнгида голга ташна ҳужумчи гавдаланади десак, хато қилмаган бўламиз. Бу йил таниқли футболчи, маҳоратли мураббий Биродар Абдураимов 78 ёшни қаршилади.


Эркин (Биродар) Абдураимов 1943 йилнинг 14 майида Тошкент шаҳрида таваллуд топди. Болалигидан спортга қизиққан Биродар тенгдошлари билан маҳаллада футбол ўйнар, бўш вақт топди дегунча стадион томон ошиқарди. Футбол бир нечта спорт турига хос ҳаракатларни ўзида мужассамлаган мураккаб ўйин. Бироқ тўп билан дўстлашган уддабурон қахрамонимиз эрта тонгдан майдон бўйлаб югуриб, тўп тепиб машқ қилишдан чарчамасди. Ҳаракатлари натижаси ўлароқ, 16 ёшида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига киритилди. Сергей Арутюнов бошчилигидаги бу жамоа Чимкент ва Петропавловскдаги мусобақаларда муваффақият қозонган.

Ёш йигит ҳар бир машғулот пайти залда соатлаб шуғулланар, бурчак зарбасини қойилмақом тарзда тепишни ўзлаштирар, тинкаси қуриса ҳамки, яна ва яна машқ қилаверарди. Шу тарзда Биродар учун омадли йиллар бошланди. Олдинда уни "Пахтакор" кутарди.

Абдураимов собиқ иттифоқнинг ўсмирлар, олимпия ва миллий терма жамоалари шарафини муносиб ҳимоя қилиб, олқиш олган. Рио-де-Жанейродаги афсонавий "Маракана" аренасида 140 минг томошабин шоҳидлигида собиқ иттифоқ термаси таркибида Бразилия термаси устидан ғалаба қозонилган учрашувда ўйнаган!

1960-74 йилларда "Пахтакор" жамоасининг етакчи ҳужумчиси сифатида ажойиб ўйинлари билан ўзбек номини дунёга танитди. Қуйида биз санаб ўтадиган фактлар қахрамонимизнинг чинакам истеъдод соҳиби эканлигини яққол кўрсатиб турибди.

Мамлакат чемпионатларида 425 учрашувда иштирок этган, шу жумладан, "Пахтакор" таркибида 358 учрашувда қатнашган.

1968 йили СССР чемпионати олий лигасида 22 гол, 1972 йили биринчи лигада 34 гол билан энг сермаҳсул тўпурарга айланган.

Нуфузли турнирларда 104 та гол киритиб, "Григорий Федотов номидаги тўпурарлар клуби" аъзосига айланган.
СССР кубоги финалчиси бўлган.

1990 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий унвони билан тақдирланган.

1992 йили бош мураббий сифатида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан Ўзбекистон Кубогининг биринчи соҳиби сифатида тарихга кирган.

1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган ХII Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи сифатида чемпионга айланган.


Биродар Ҳасанович Ўзбекистон футболида ўз ўрнига эга Абдураимовлар сулоласига асос солган. Тўнғич ўғли Азамат терма жамоамиз таркибида Осиё ўйинлари чемпиони, бир қатор мамлакатлар чемпионатлари ғолиби бўлган. Яна бир фарзанди Жасур Абдураимов эндиликда "Металлург" жамоаси бош мураббийи сифатида ишламоқда.

Биродар Абдураимов "Шуҳрат" медали (1994), "Ўзбекистон ифтиҳори" (2003) кўкрак нишони, "Фидокорона хизматлари учун" (2006) ордени, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони (2021) билан мукофотланган.

Биз ўзбек футболи афсонаси Биродар Ҳасановични 78 ёшга тўлиши муносабати билан самимий муборакбод этамиз ҳамда яна кўп йиллар футболимиз равнақига ҳисса қўшиб юришини тилаймиз!


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика