Latest news

19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 0:0 (матнли транлсяция)  13 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  65 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  8 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  14 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  52 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4

Отабек Боймуродов: "Ҳиссиётлар фантастик даражада. Мухлисларга раҳмат айтаман" News

Отабек Боймуродов: "Ҳиссиётлар фантастик даражада. Мухлисларга раҳмат айтаман"

U-20 Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Корея Республикаси (0:0, пенальтилар бўйича – 3:1) учрашувидан кейин бугун қаҳрамонлик кўрсатган дарвозабон Отабек Боймуродов ўз фикрларини билдирди.

- Отабек, табриклаймиз. Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ҳиссиётлар фантастик даражада. Биз жуда хурсандмиз. Бу жойга қадар узоқ йўл босдик. Ҳаммани табриклаб қоламан. Айниқса, мухлисларга раҳмат айтаман. Ҳар ўйинда тўлиб тошган стадионда футбол ўйнамоқдамиз. Катта раҳмат.

- Учта пенальтини қайтаришга эришдингиз. Рақибни пенальти тепишини ўрганиб чиққанмидингиз?

- Йўқ, бу шунчаки импровизация. Ўтган сафаргидек "баклажка"га ёзиб ҳам олинмаганди.

- Пенальти тепилиши жараёнида оёғингиз чиқиб тургандек таассурот қолдирди...

- Йўқ, шунчаки битта оёқ олдинда бўлади, иккинчи эса чизиқда.

- Бешта ўйинда битта гол ўтказдингиз, аммо бу концентрацияни йўқотиб қўйишга сабаб бўлмайдими?

- Биринчи навбатда, ҳимоячиларимга раҳмат (кулади). Кўп нарса шунга боғлиқ. Ҳимоячилар жуда ажойиб ҳаракат қилишди.  

- Кийиниш хонасида йигитлар сизга нималар дейишди?

- Ҳеч нима. Биз шунчаки ғалабани бақириб нишонладик.

- Ироқ ҳақида қисқача фикрингиз?

- Жуда қийин ва кучли рақиб. 

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика