Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Осиё Кубоги-2023 санаси ва ўйинларни қабул қиладиган стадионлар маълум қилинди News

Осиё Кубоги-2023 санаси ва ўйинларни қабул қиладиган стадионлар маълум қилинди

Осиё Футбол Конфедерацияси ва Маҳаллий Ташкилий Қўмита Осиё Кубоги мусобақаси 2024 йилнинг 12 январидан 10 февралигача бўлиб ўтишини тасдиқлади.

Осиёнинг энг кучли 24 терма жамоаси Осиё футболидаги энг нуфузли соврин учун курашади. 18-марта ташкил қилинаётган мусобақага кўпроқ мухлисларни жалб қилиш мақсадида очилиш ўйини жума кунга белгиланди. 

Шу билан бирга, ОФК ва Ташкилий қўмита ҳам узоқ кутилган турнир 8 та стадионда ("Ал Байт", "Ҳалифа", "Ал Тумама", "Эдьюкейшн Сити", "Ал Жануб", "Аҳмад бин Али", "Ал Садд", "Ал Дуҳайл") бўлиб ўтишини эълон қилди. Улардан олтитаси ЖЧ-2022 ўтказилган ўйингоҳлардир..

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа шундай деди: 

"Маҳаллий Ташкилий Қўмита ва Қатар Футбол Ассоциацияси ҳали Осиё футболи тарихида кузатилмаган томоша кўрсатади".

Ушбу мусобақага 11 май куни қуръа ташланади. Қуръа жараёнида терма жамоалар ўша пайтдаги ФИФА рейтингига кўра саватчаларга ажратилади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи саватчада бўлади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика