Latest news

16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  0 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  1 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  0 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  4 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  9 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Дилшод Жўраев: "Мухлис мададини ҳис қилиб майдонга чиқамиз" News

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Дилшод Жўраев: "Мухлис мададини ҳис қилиб майдонга чиқамиз"

Бугун Уммонда Осиё чемпионати (U-22) старт олади. Ушбу чемпионатга жўнаб кетиш олдидан терма жамоамиз аъзолари сайтимиз учун ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Тайёргарлик маромида олиб борилди энди биздан талаб қилинадигани фақат натижа. Биз юртимизга ёруғ юз билан қайтмоқчимиз. Натижага эришиш учун эса бизда барча имконият бор ва биз буни амалда исботламоқчимиз" - дея айтиб ўтади Дилшод Жўраев.

- Айнан қандай натижани кўзда тутмоқдасиз?
- Биз охиригача курашиб ҳар бир ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз. Марра эса белгиланмаган. Мақсадимиз чемпион бўлиш. Ҳар биз ўйинда майдонга тушаётганда мухлислар мададини ҳис қиламиз ва юртимиз шарафи учун курашамиз.

- Тайёргарлик жараёнида рақиблар имкониятлари ўзгариб чиқилдими ва улар борасида фикрингиз қандай?
- Барча жамоа ҳақида етарлича маълумотлар олинган. Жумладан гуруҳимиздаги Ироқ ва Хитой жамоалари борасида ижобий фикр айтишим мумкин. Хитой асосан тезликка асосланган бўлса, Ироқ техникали футбол кўрсатади. Ироқда етакчи футболчилар кўп. Чемпионатда эса Япония, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари энг кучлилардандир.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика