Latest news

19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   0 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  0 19:18Суперлига-2025. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  3 19:00АПЛ. "Ливерпуль" чемпионат аутсайдерининг уйида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  10 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Бу "Металлург" ютиши шарт бўлган ўйин эди"  4 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  1 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  11 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  7 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  4 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Дарвозабонлар ҳақида News

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Дарвозабонлар ҳақида

Хабарингиз бор Уммондаги U-22 Осиё чемпионати-2013 2014 йилнинг 11-26 январь кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон мусобақанинг «D» гуруҳидан ўрин олган. Шуҳрат Мақсудов жамоаси 12 январда Хитой, 14 январда Ироқ ва 16 январь куни Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.

Ушбу баҳслар олдидан анъанага биноан барча футболчиларимиз фикрлари билан қизиқиб кўрдик ва буларни сизга тақдим этмоқчимиз.  Дастлаб жамоамизнинг ҳар бир чизиғи ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиб қисқа мулохазаларни юритиб олсак. Демак бугунги мавзу ушбу терма жамоанинг дарвозабонлари борасида бўлади.

Дарвозабонлар:

Ушбу чемпионат давомида терма жамоамиз уч нафар дарвозабондан фойдаланиш имкониятига эга ва қуйидаги уч нафар дарвозабон якуний рўйҳатдан ўтказилди.

1. Асилбек Омонов (1993 йил туғилган, «Пахтакор»),
2. Абдумавлон Абдужалилов (1994 йил туғилган, «Пахтакор»),
3. Акмал Турсунбоев (1993 йил туғилган, «Пахтакор»)

Демак кўриб турганингиздек  ҳар уч дарвозабон ҳам пойтахтнинг "Пахтакор" клуби вакиллари ҳисобланади. Шу ўринда қўшимча қилиб ўтишимиз жоизки, ушбу терма жамоанинг дастлабки йиғинига Асилбек Омонов жалб этилмаган эди. Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг дарвозабони Элдорбек Суюнов йиғинда иштирок этган бўлиб , кейинчалик жароҳат туфайли,  иккинчи йиғинга келиб қўшила олмади ва терма жамоамиз Уммон олдидан жиддий йўқотишга учради. Албатта, бош дарвозабонимизни Уммонга бора олмаслиги аниқ бўлгач терма жамоамиз мураббийлари бошқа бир дарвозабонни таркибга жалб этди.

Энди эса ҳар бир жамоамиз дарвозабонлари борасида алоҳида сўз юритамиз.

АСИЛБЕК ОМОНОВ -  Ўтган йили Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасида терма жамоамизнинг асосий дарвозабони сифатида ҳаракат қилган Омонов юқорида айтиб ўтганимиздек ушбу терма жамоанинг дастлабки йиғинига жалб этилмаган эди. Суюновнинг жароҳати боис иккинчи йиғиндан бошлаб иштирок этган дарвозабон катта эҳтимол билан Уммонда ҳам асосий дарвозабон сифатида ҳаракат қилади. Туркияда ўзига хос рекорд қайд этган посбон бу сафар ҳам ўша Энг кам гол ўтказган дарвозабон сифатида қайд этилишини кутиб қоламиз. Юқори реакция ва пенальти борасида Асилбек яхширок кўрсаткичга эга. Ундан ташқари бу дарвозабонимизда халқаро тажриба етарлича эканлигини инобатга олсак гуруҳ босқичидаги икки учрашувда айнан мана шу дарвозабонга ишониб топширилишини кутмоқдамиз. Агар гуруҳдан чиқиш масаласини икки турда ҳал эта олсак , бошқа дарвозабонларни ҳам кўришимиз мумкин. Дарвозабонимизни ҳозирги ҳолати қай даражадалиги фақат мураббийларга аён ва шу боис қайси посбонни маъқул кўрса дарвозамизни ўша посбонга ишониб топширилади.

Гуруҳ босқичидаги учрашувларда иштирок этиш имконияти: 50%

АКМАЛ ТУРСУНБОЕВ - Агар ёдингизда бўлса айнан мана шу терма жамоанинг Непалда бўлиб ўтган саралаш  учрашувида ушбу дарвозабонга ишониб топширилган эди. Ўтган мавсумни ижара асосида "Андижон" клубида ўтказган  посбон жамоанинг Олий лигага олиб чиқишда муносиб ҳиссасини қўшди.  Ҳозирда юқори спорт формасини ушлаб турган дарвозабонимиз Уммонда терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилиш борасида Омонов билан бир хил кўрсаткичга эга дея оламиз. Шунга қарамай халқаро тажриба борасида Турсунбоевда камчиликни кўришимиз мумкин. Катта аҳамиятга эга бўлган ушбу чемпионатда мураббийларимиз олдида катта таваккал қилиш чизиғи ҳам айнан дарвоза бўлса ажабланмаймиз. Қўшимча қилиб ўтиш жоизки ҳар уччала дарвозабон ичида айнан Турсунбоев анчагина баландроқ ва гавдалироқ ҳисобланади.

Гуруҳ босқичидаги учрашувларда иштирок этиш тахмини: 30%

АБУДМАВЛОН АБДУЖАЛИЛОВ - Ҳали сиз учун нотаниш бўлган дарвозабонни Биринчи лига мухлислари яхши танийди. Ўтган мавсумни "Пахтакор" клубинининг  биринчи лигадаги жамоасида ўтказган дарвозабонни кўрсаткичларини юқори баҳолай олмаймиз. Негаки "Пахтакор-2" ўтган мавсумда энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоалардан бири сифатида кўрилган эди. Гарчи бу айнан дарвозабон хатоси туфайли деб баҳолаб бўлмайди. Ҳали халқаро тажрибага эга бўлмаган дарвозабонни ушбу чемпионатда дарвозамизни қўриқлаши борасида аниқ фикр айта олмаймиз. Нима бўлганда ҳам жамоамиздаги бу чизиқдаги рақобатчиси сифатида ушбу дарвозабон қайд этилган.  Юқорда айтиб ўтганимиздек агар икки турдаёқ гуруҳ масаласини ҳал эта олсак, ушбу дарвозабонни ўйинларини ҳам кўришимиз мумкин.

Гуруҳ босқичидаги учрашувларда иштирок этиш тахмини: 20%

Биз учун жамоамиз дарвозасини ким қўриқлашидан қаътий назар тўп биз тарафдаги дарвозадон жой олмаса бўлгани.

Ҳумоюн Давуров тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика