Latest news

21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  0 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   2 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  7 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  1 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  29 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Аббос Махситалиев: "Биринчи олтин медалимни қўлга киритмоқчиман" News

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Аббос Махситалиев: "Биринчи олтин медалимни қўлга киритмоқчиман"

Бугундан бошлаб Уммонда бошланадиган Осиё чемпионати (U-22) олдидан терма жамоаларимиз аъзолари сайтимизга ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Йигитларни ҳаммасида ғалабага ишонч бор ва шуниси энг муҳим. Юқори мақсадлар билан йўлга чиқмоқдамиз ва эришиш учун қўлимиздан келган барчасини қиламиз. Кайфият ва тайёргарлик жуда яхши" - дея айтиб ўтади Аббос Махситалиев.

- Аббос сиз кўплаб халқаро турнирларда иштирок этиб келмоқдасиз. Айнан мана шу Осиё чемпионати ҳақида фикрингиз қандай?
- Ҳозиргача клуб билан ва терма жамоа билан кўплаб турнирларда иштирок этдим. Очиғини айтсам фаолиятимда терма жамоа билан биринчи олтин медалимни қўлга киритишни истайман. Бунгача Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида (U-16) кумушни олган эдик. БАА даги Осиё чемпионатида (U-19) эса ярим финалга етиб борган эдик. Балки энди вақти келгандир олтин медалларга эга чиқишни. Ушбу турнир бизга Бразилиядаги Олимпияда учун йўл бўлади шу боис аҳамияти жуда каттадир.

- Таркибдаги аралашлик жамоага муаммо туғдирмайдими?

- Ўйлашимча бундай бўлмайди. Шахсан мен ушбу жамоадаги деярли барча футболчилар билан бирга ўйнаганман ва ҳеч қандай муммосиз тушунамиз. Айниқда жаҳон чемпионатидаги жамоадошларим билан бундай муаммо бўлмаслигини биламан. Бизга тажрибалироқ футболчиларнинг қўшилиши эса фақат ўйинимизни кучайтиради.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика