Latest news

08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  0 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  14 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  31 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  419 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  5 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  9

Остон Ўрунов: "Отам "Спартак"да ўйнашимни орзу қилган" News

Остон Ўрунов: "Отам "Спартак"да ўйнашимни орзу қилган"

"Спартак"нинг янги ўйинчиси Остон Ўрунов Москва клуби билан шартнома имзолаганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Спартак"да сени қандай кутиб олишди.

- Бу ерда ажойиб жамоа бор, мени яхши кутиб олишди. Иложи борича тезроқ жамоага қўшилишга умид қилиб қоламан.


- Бизнинг клубимиз ҳақида нималарни биласан?

- "Спартак" - энг кўп соврин қўлга киритган клуб, халқ жамоаси. Менинг отам доим "қизил-оқлар" ўйинчисига айланишимни орзу қилган.


- "Уфа"га келганингга кўп бўлмади, Россиядаги кам сонли мухлислар сени билишади. Қандай ўйинчисан? Қайси позицияда ўйнашга одатлангансан?

- Тўп билан ишлашни яхши кўраман, мен учун марказда ўйнаш қулай. Кўрамиз, мураббий мени қаерга қўяр экан.


- Шамиль Газизов сени "Уфа"га таклиф қилди, энди эса "Спартак"га. У билан яна бир клубда бўлишдан мамнунмисан?

- Ҳа, мени Ўзбекистондан "Уфа"га таклиф қилган ҳолда имконият берди. Энди унинг ишончини шу ерда оқламоқчиман.


- Сенинг келишинг билан Ўзбекистонда "Спартак"га алоҳида эътибор бериладими?

- Ҳа! "Қизил-оқлар"нинг 35 миллион нафар янги мухлиси пайдо бўлди деса ҳам бўлади", - дейди Ўрунов.



Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика