Latest news

18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  45 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  6 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  7 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   252 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  20

Оливер Шаркич: "Ўйин якунидаги агрессив ҳолатни ҳисобга олмаганда ҳаммаси яхши бўлди" News

Оливер Шаркич: "Ўйин якунидаги агрессив ҳолатни ҳисобга олмаганда ҳаммаси яхши бўлди"

Суперлиганинг 4-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Навбаҳор"дан кичик ҳисобда устун келди.

Учрашувда 80-дақиқада захирадан майдонга тушган Оливер Шаркич бурилиш ясади. Айнан унинг ажойиб пасидан сўнг Драган Черан ғалаба голини уришга эришди. Жорий мавсум олдидан таркибга янги келиб қўшилган Шаркич секин-аста жамоа ўйинига кўникмоқда. Буни унинг ўзи ҳам тасдиқлаган ҳолда ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Ўйин ҳақида...

- Беллашув илк дақиқалардан жуда тажовузкор кўриниш олди. Биринчи бўлимда гол юзага келишида бироз сабр қилишимизга тўғри келди. Аммо иккинчи бўлимда жисмоний тарафдан кучли эканлигимизни кўрсатдик. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Худога шукур жуда ҳам кучли рақиб устидан ғалаба қозондик.  Драганнинг голига ассистентлик қилганимда хурсандман. Бу менинг мавсумдаги биринчи фойдали ҳаракатим бўлди.

- Жамоага кўникиш жараёни қандай кетмоқда?

- Ҳали ҳам давом этмоқда. Ушбу жараён яна озроқ вақт давом этиши мумкин. Чунки ўйин услуби бошқача экан.  Англияда футбол тез, Ўзбекистонда эса агрессив. Аммо мен кўникиб кетиш учун боримни бермоқдаман. 

- Англия, Испания ва Португалия чемпионатларида тўп тепгансиз. Ўзбекистон қандай таассурот уйғотди? 

- Ҳаётимда биринчи маротаба Ўрта Осиёда бўлишим. Бундан олдин фақат Қатарга борган эдим. Икки мамлакатни бир хил дея олмайман. Аммо менга юртингиз жудаям ёқди. Маҳаллий одамлар меҳнаткаш ва ростгўй экан. Тошкентда истиқомат қилиб ҳаётдан баҳра олмоқдаман. 

- Бу ерга келишингиздан олдин нималарни кутган эдингиз?

- Ўзбекистонга келишимдан олдин, катта клуб ва чемпион жамоада ўйнашимни билган эдим. Чемпионат ва ОЧЛда ўзимни кўрсатиб нималарга қодирлигимни исботлашга ҳаракат қиламан. "Пахтакор"дан таклиф олганимда оилам ва дўстларим билан маслаҳатлашиб розилик билдирдим. ОЧЛда тез ва сифатли футболни кутяпман. Ҳамма билади ушбу турнирда яхши ўйинчилар ва жамоалар ўйнашади. Албатта қийин бўлади. Бироқ биз Ўзбекистон чемпионимиз ва ишонаманки, гуруҳдан чиқа оламиз.

- "Навбаҳор" билан ўйиндаги стадиондаги муҳит ҳақидаги фикрингиз?

- Ажойиб, мухлисларимиз ўзгача қушиқлар билан бизни қуллаб-қувватлашди. Буни эшитиш жуда ёқимли. Ўйиндан кейинги "агрессивликни" айтмаса ҳаммаси аъло даражада кечди. Футбол ҳиссиётлар қайнайдиган спорт тури.

- Оливер сизнинг қаердан эканлигингиз қизиқ? Биз Черногория, деб эшитдик. Айрим манбалар Бельгия, Англияни кўрсатмоқда...

- Бельгия мамлакатида 2007-2017 йиллар давомида яшаганман. Сўнгги 3 йилни Англияда ўтказдим. Менинг юртим -  Черногория. Отам черногориялик. Мазкур мамлакатнинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида тўп тепганман.

Учқун Азимов суҳбатлашди




Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика