Latest news

09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  9 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  3 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  11 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  24 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтади  15 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  23 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  324 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  4 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  98

Олим Шокиров: “Режа бўйича Озарбайжон ва Хорватияда ўртоқлик учрашувлари ўтказишимиз керак. Аммо...” News

Олим Шокиров: “Режа бўйича Озарбайжон ва Хорватияда ўртоқлик учрашувлари ўтказишимиз керак. Аммо...”

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эртага Тошкентдаги йиғинни якунлайди.

Терма жамоа бош мураббийи Олим Шокиров Ўзбекистон Футбол Ассоцияцияси расмий сайтига бўлажак режалар, мақсадлар ҳақида қисқача интервью берди.

“Жамоа билан 15 март куни йиғилган бўлсак, 16 мартдан давлатимиз томонидан карантин эълон қилинди. Икки ярим ой давомида боллар уйда машғулотларни олиб боришди. Энди карантиндан кейин ҳаммасини бошидан бошламоқдамиз. Аввалги режаларимиз бузилганидан сўнг янги режалар тузишга мажбур бўлдик. Режамиз бўйича Озарбайжонда ва август ойида Хорватияда ўртоқлик учрашувлари ўтказишимиз керак. Аммо, буларнинг барчаси сўроқ остида турибди. Чунки, ҳали авиақатновлар қачон тикланиши номаълум. Шунингдек, биз борадиган мамлакатда вазият қандай эканлигини ҳам билишимиз керак. Шуниси аниқки, режаларимизда халқаро ўйинларда иштирок этиш белгиланган. Қолганини вақт ва шароит кўрсатади.

Машғулотларда урғуни кўпроқ тўп билан ишлаш ва ўйинни ўз назоратимизга олиш устида ишлаймиз. Расмий учрашувларда ҳам ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Олдимизда турган минимал вазифа Осиё чемпионати орқали Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш. Мундиалда Европа, Америка қитъаларидан вакиллар қатнашади. Бу шогирдларимиз учун катта тажриба мактаби вазифасини бажаради”,- дейди Олим Шокиров.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика