Latest news

16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  0 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  1 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди News

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди

Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон футзал федерацияси Президенти Бекзод Маматқулов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти маслаҳатчилари Бахтиёр Абдуллаев ҳамда Аваз Азизхўжаев Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги финал босқичи сафарига отланган терма жамоамиз аъзолари билан учрашди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон футзал федерацияси Президенти юртбошимиз томонидан спортга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди. Ҳамюртларимиз футболни, хусусан футзални яхши кўриши ва спортдаги ютуқларимиз уларнинг кайфиятига бевосита ижобий таъсир қилишини қайд этди. Хусусан, халқимиз футзал бўйича аёллар терма жамоасидан ҳам юқори натижалар кутаётганини алоҳида таъкидлади.

Бекзод Маматқулов (Ўзбекистон футзал федерацияси президенти): "Биз муросасиз рақобатга отланаяпмиз. Осиё кубоги мусобақасида қитъамизнинг энг кучли жамоалари иштирок этади. Қатнашчилар орасида футзали, айниқса аёллар футзали жадал ривожланган мамлакатлар бор. Аммо бизда ижобий натижа кўрсатиш учун барча имкониятлар мавжуд. Халқимиз сизларга ишонади. Асосийси, Ватанимиз байроғини бир тану-бир жон бўлиб ҳимоя қилишимиз зарур".


Бахтиёр Абдуллаев (Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти маслаҳатчиси): "Чиндан ҳам спорт бутун халқимизнинг кайфиятига таъсир кўрсатади. Ишонамизки, келажакда бизнинг жамоаларимиз жаҳон чемпионатининг мунтазам иштирокчисига айланади. Сизлар эса мана шу йўлда тамал тошини қўйиб берасизлар. Сизларга аниқ бир босқичга етиб бориш, маълум вазифа қўйиб, босимни орттирмоқчи эмасмиз. Ишонамизки, сизлар Ватан учун бор кучингизни сарфлайсиз. Кимга қарши майдонга тушишингиздан қатъи назар бошингизни баланд кўтариб курашга киришинг!".

Аваз Азизхўжаев (Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти маслаҳатчиси): "Мен аёллар футзал жамоамиз кўп нарсага эришиши мумкинлигини анча олдин билгандим. Ёдингиздами, биз Сизлар билан Осиё Кубоги саралаш баҳсларидан аввал кўришгандик. Сизлар чиндан кўп нарсага қодирсиз! Муҳими, ўз кучингизга ишонинг, бир жамоа бўлиб, бир-бирингизни қўллаб-қувватланг! Елкама-елка туриб, ҳаракат қилинг, энг қийин дамларда ҳам руҳан кучли бўлинг!".

Фаррух Закиров (Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи): "Ҳақиқатдан ҳеч бир соҳа мамлакатни спорт каби тезда дунёга танита олмайди. Ўзим гувоҳи бўлдимки, футбол бўйича Ўзбекистон У-17 терма жамоаси ғалабасидан сўнг, йигитларимизнинг салоҳиятига, қобилиятига бутун дунё тан берди. Айни пайтда жаҳоннинг кўплаб таниқли футбол мутахассислари ўзбекнинг қоракўз ўғлонларига кўз тикиб ўтиришибди”.


Зумратжон Назарова (Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси): "Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Жамоадагиларнинг кайфияти ажойиб ва барчамиз бир мақсад йўлида бирлашиб, ҳамюртларимизни хурсанд қилишга астойдил ҳаракат қиламиз ҳамда юртимизга ёруғ юз билан қайтамиз".

Тадбир сўнгида мутасаддилар терма жамоамиз аъзоларига яна бир бор омад ёр бўлишини тилаб, уларга оқ фотиҳа беришди.

Ишонамизки, бугун Осиё кубогининг финал босқичига йўл олган қизларимиз ҳам Хитойда нималарга қодир эканликларини амалда исботлаб қайтишади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика