Latest news

09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  2 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  7 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  4 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  13 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  9 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  9 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  60

Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик" News

Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"

Ўзбекистон кубоги иккинчи туридан ўрин олган "Оқтепа" – "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида қатнашди.

"Асабий ўйин бўлди, қанча вазиятларни голга айлантира олмадик. Шукурки, рақиб дарвозамизни ишғол қилгани йўқ. Ғалаба учун гол уриш керак. 8 та яққол голли вазият яратдик. Бугун биз кам фойдаланаётган йигитларга имкон бердик. Кимдир яхши таассурот қолдирди, яна кимдир бошқача. Лекин бундай вазиятлардан фойдаланиш керак. Ишлашда давом этамиз",- дейди Сергей Лушчан. 

- Балки сунъий майдон таъсир қилгандир... 

- Ҳаммаси тушунарли. Биз 2 кун сунъий майдонда шуғулланишга ҳаракат қилдик. Йигитлар бу борада кўникмани бироз бўлсада олишди. Бугун айниқса дастлабки 15-20 дақиқада майдонга мослашишди. Бошқа жамоа ҳам бу ерда ўйнайди. Шундай экан майдонга тушиб ўйнаш керак. Ўйин ҳақиқий асабий руҳда ўтди. Охирги дақиқаларни айтмаса ҳам бўлади. 

- Ёшлар таркибда майдонга тушди. Бу қолганларни асраш учун эдими? 

- Албатта. Ҳозир жароҳат билан боғлиқ муаммоларимиз бор. Забиҳилло Ўринбоевга сунъий майдон умуман таъқиқланган. Жияновни имтиҳони бор. Педрони ҳам кўришимиз керак. Бугун асосий таркибнинг кўп қисмига дам бермоқчи эдик, чунки сунъий майдон, жароҳатлар эҳтимоли йўқ эмас. 3 кундан кейин яна ўйинимиз бор. 

-Бундай рақибга қарши руҳан тайёрланиш қийин бўлмадими? 

- Мен тушунмайман, футболчи шу касбни танлаганми, демак ҳар қандай жамоа билан ўйнаши керак. "Реал" ёки "Оқтепа" бунинг фарқи йўқ. Тайёрлана олмадингми бориб бошқа иш билан шуғуллан. Футболчи профессионал. У шу учун пул олади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика