Latest news

20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  1 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  26 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  27 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  22 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4

Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз" News

Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Шўртан" - "Олимпик" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мирко Еличич матбуот анжуманида иштирок этди.

"Дастлабки дақиқаларда ўйин натижасига таъсир ўтказган ҳодиса рўй берди. Бундай ҳолатларда қандай қоида қўлланишини билмайман, очиғи. Лекин учрашувга ўша вақт нуқта қўйибб бўлинганди. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман" - деди Мирко Еличич бугунги баҳс ҳақида.

- "Олимпик" олдига натижадан кўра ёшларни тарбиялаш вазифаси қўйилган. Жамоа ҳозирги вақтда кетма-кет мағлуб бўлмоқда. Жамоа олдига ёш футболчиларни тарбиялашдан бошқа мақсадлар ҳам қўйилганми?

- Бизда асосий вазифа ёшларни тарбиялаш. Ўз олдига жиддий мақсад қуядиган жамоа иқтидорли ёшларни йиғиши керак. Биз эса мавсум бошланишига бир ой қолганда жамоа йиғишни бошладик. Таркибимизда бир нечта ёши каттароқ футболчилар ҳам бор. Айрим бир ёш футболчиларга имконият бериб кўрса, уларни кашф этиш мумкин. Биз бу йўлни танлаганмиз.

Ҳозирги "Олимпик" икки йил аввалги жамоадек эмас. Масалан, биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз. Бизнинг таркибимиздаги ёш футболчилар собиқ жамоаларида ўйнаб кета олмаганлардир. Биз "иккинчи" даражадамиз десак бўлади.

- Демак, жамоангизда мавсум давомида ўзгаришлар бўлмайди ва таркиб ўзгармайдими?

- Ўзгаришлар бўлиши аниқ. Футболчиларда максимал хоҳиш бўлиши керак, айримларда эса буни кўрмаяпман. Жамоада қолишни истамаётганларни мажбур олиб қолиш ниятимиз йўқ.

- Футболда кўп нарса моддий томонга бориб тақалади. Клубнинг ёмон натижаларига молиявий барқарорсизлик сабабми?

- Катта футболда жиддий натижаларга эришиш учун молиявий жиҳатдан муаммолар бўлмаслиги керак. Биз бу ҳақда ўйламасликка ҳаракат қиляпмиз. Футболчиларимиз кам ойлик олишади. Мен уларга пул ҳақида эмас, футбол ҳақида ўйлаш ҳақида айтяпман.

- Ғузор шаҳрига катта футбол қайтди. Бугунги учрашувдаги майдон ҳолатига баҳо бериб ўтсангиз?

- Мен икки мавсум аввал "Локомотив"да ишлаётган вақтимда ҳам Ғузордаги стадион ҳақида гапириб ўтган эдим. Майдон яхши ҳолатда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика