Latest news

12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  2 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  2 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   11 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5

ОКМК тарихга кирган, Ашурматов Қосимовни мағлуб этган учрашувни ёдга оламиз News

ОКМК тарихга кирган, Ашурматов Қосимовни мағлуб этган учрашувни ёдга оламиз

"Бунёдкор" - ОКМК учрашуви бугунги кун доирасидаги энг қизиқарли қарама-қаршилик ҳисобланади.

"Бунёдкор"га айни пайтда ғалаба зарур, боз устига жамоа 9та ўйиндан бери уч очко нималигини билмаяпти. "Бунёдкор" стадиони трибуналари ҳам ғалабани соғиниб қолган. Жамоаларнинг Тошкентдаги ўйинлари тарихига назар соладиган бўлсак, 2018 йилгача "Бунёдкор" ўз майдонида олмалиқликларга мағлуб бўлмаганини кўришимиз мумкин. Бу ходиса 2018 йил 28 сентябрь куни Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасида ўтказилган. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги ОКМК ўша йили ўз тарихида илк бор Тошкентда "Бунёдкор"дан 3 очко тортиб олишга эришганди. Финалда эса жуда кучли "Пахтакор" таслим қилинган. "Қалдирғочлар" ярим финалгача "Сўғдиёна" (1:0), "Андижон" (2:1) тўсиғидан ўтган бўлса, ОКМК нисбатан жиддий қаршиликка дуч келган 1/8 финалда "Насаф" мусобақадан чиқариб юборилган бўлса, 1/4 финалда "Машъал" қийинчилик билан ютилган. 

57-дақиқада захирадан майдонга тушган Музаффар Музаффаров биринчи зарбаси билан узоқ масофадан гол уриб ҳисобни очган. 

63-дақиқада Йован Жокичнинг тўп узатишидан кейин Зафар Полвонов боши билан иккинчи голни урган. 80-дақиқада Муроджон Тошматовнинг голи амалда ҳеч нарсани ҳал қилмаган эди. ОКМК эса ўз тарихида илк бор кубок финалига чиққан, Бахтиёр Ашурматов мураббий сифатида илк бор Қосимовни мағлуб этганди. 


Ўзбекистон кубоги. Ярим финал

28 сентябрь. 18:30

"Бунёдкор" - АГМК 1:2  

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Тимур Гайнуллин, Санжар Шоюсупов, Султонмурод Абдурахмонов.

Голлар: Музаффар Музаффаров 57, - 0:1. Зафар Полвонов 63, - 0:2. Муроджон Тошматов 80, - 1:2.

"Бунёдкор": 32. Суҳробжон Султонов, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5. Дилшод Жўраев, 8. Жавлон Иброҳимов (10. Абдулла Абдуллаев, 90+3), 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 20. Мирғиёс Сулаймонов (7. Дилшод Аҳмадалиев, 46), 30. Хуршид Ғиёсов (15. Фаррух Икромов, 79), 44. Миржамол Қосимов (9. Шаҳзодбек Нурматов, 62), 99. Филип Раевац (14. Миржаҳон Мираҳмадов, )

Захира: 25. Муроджон Зухуров, 3. Ислом Қобилов, 13. Санжар Қодирқулов,  77. Азизбек Ҳайдаров

АГМК: 12. Роман Абдулов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 6. Азамат Исроилов (72. Алишер Саматов, 90+5), 9. Зафар Полвонов (16. Милош Трифунович, 68), 11. Жасур Ҳасанов (24. Жавлон Гусейнов, 83), 13. Лутфулло Тўраев (с), 14. Зоҳир Пиримов (71. Жамшид Ҳасанов, 76), 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Касминин, 23. Йован Жокич, 70. Ойбек Қиличев (8. Музаффар Музаффаров, 57)

Захира: 46. Хуршид Ходжаев, 10. Шоҳназар Норбеков, 17. Камолиддин Мурзоев, 22. Абдумалик Абдуллаев,

Огоҳлантиришлар: Ойбек Қиличев 27, Азамат Исроилов 90+4.

Назоратчи: Дмитрий Роман.  

Комиссар: Баҳодир Мирзаев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика