Latest news

19:10Камолиддин Тожиев: "Эртага ҳамма 100 фоиз тайёр. Ўтган ўйинни эсдан чиқардик. Мухлисларни хурсанд қиламиз"  4 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  6 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  10 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  9 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  6 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20

ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб News

ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб

Бу турда барчанинг нигоҳи "Пахтакор" - "Навбаҳор", "Нефтчи" - "Андижон" учрашувларига қаратилди.

"Олимпик" стадионида майдонга тушадиган ОКМК ва “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув оддий тур ўйини эмас — бу сўнгги йилларда шаклланган принципиал тўқнашувлардан бири.

Икки клуб ҳам чемпионатни омадсиз бошлагани сабаб бу галги беллашувда очколарнинг қиймати янада ошиб бормоқда. Турнир жадвалида юқорига интиладиган жамоалар учун бундай ўйинлар бурилиш нуқтасига айланиши мумкин. Шу боис мазкур учрашувни кузатиш учун камида бешта жиддий сабаб бор.

1. Принципиал рақиблар жанги

Сўнгги беш йил ичида ОКМК ва "Сўғдиёна" ўртасидаги баҳслар Суперлиганинг энг қизиқарли қарама-қаршиликларидан бирига айланди. Бу жамоалар тўқнаш келганда майдонда ҳар доим кескинлик, эмоциялар ва кураш руҳи устувор бўлади.

Олмалиқ ва Жиззах клубларининг ўзаро ўйинлари кўп ҳолларда драматик сценарий асосида кечади. Бир жамоа устунликни қўлга киритади, иккинчиси эса кутилмаган бурилиш орқали натижани ўзгартиради. Шу сабаб бу жуфтликда охирги дақиқаларгача интрига сақланиб қолиши одатий ҳолга айланган.

Яна бир жиҳат — бу рақобат фақат майдон билан чекланиб қолмайди. Икки клуб ҳам сўнгги йилларда юқоридагиларга рақобат туғдиришга ҳаракат қилмоқда. Шу боис ҳар бир ўзаро учрашув ўзига хос принципиаллик касб этади. Мухлислар ҳам бу баҳсларни алоҳида кайфият билан кутишади.

2. Муваффақиятсиз старт: ишонч кредити кимда мустаҳкам?

Икки жамоа ҳам чемпионатни кетма-кет мағлубиятлар билан бошлади. ОКМК биринчи турда "Бунёдкор"га ютқазган бўлса, иккинчи турда кутилмаганда сафарда "Хоразм"га имкониятни бой берди. Аммо Олмалиқ клубида вазиятга саросима билан қаралаётгани йўқ. Чунки жамоа сиёсати ва стратегияси катта маънода Миржалол Қосимовга боғланган. Клуб сўнгги йилларда юлдузли таркибдан воз кечиб, ёшлар асосида янги лойиҳа қуришга ўтди. Шу сабаб мураббийга бўлган ишонч ҳозирча мустаҳкам.

"Сўғдиёна"да эса ҳар мавсум аниқ вазифалар қўйилиши ҳақида гапирилади. Бироқ жамоа кетма-кет иккинчи йил чемпионатни жуда суст бошламоқда. Айниқса биринчи даврада йўқотилаётган очколар кейинчалик жамоани пастки ўринларга тушириб қўйганди. Бу мавсум ҳам худди шундай сценарийда бошланди: ўйин суръати ва жамоавий механизм ҳозирча ишлаб кетгани кўринмаяпти.

Шу боис бугунги ўйин натижаси Бошковичга нисбатан муносабатни ҳам белгилаб бериши мумкин. Савол эса очиқ: мураббий олдига қўйилган аниқ вазифа қандай ва бугунги таркиб шу мақсадларга қай даражада мос? Стратегия нимага қаратилган, натижа ёки ёшлар билан ишлаш?

3. Очиқ ва ҳужумкор футбол кутамиз

Бу жамоалар ўзаро тўқнаш келганда кўп ҳолларда томошабоп футбол намойиш этади. Сўнгги бешта ўйинда дарвозаларга жами 25 та гол урилган — бу ҳар ўйинга ўртача бештадан гол дегани.

Футбол тилида айтганда, майдонда икки “ўйин қурувчи” жамоа учрашади. Бундай ҳолатда темп юқори бўлади, ҳужумлар кўпаяди ва очиқ футбол кўриш эҳтимоли ошади. Икки жамоа ҳам икки мағлубиятдан кейин майдонга тушаётганини ҳисобга олсак, дуранг натижа деярли мағлубиятга тенг.

2025|"Сўғдиёна" - ОКМК 4:1

2025|ОКМК - "Сўғдиёна" 3:2

2024 |"Сўғдиёна" - ОКМК 1:1

2024|ОКМК - "Сўғдиёна" 5:3

2023|ОКМК - "Сўғдиёна" 3:2

2023|"Сўғдиёна" - ОКМК 1:2

2022|"Сўғдиёна" - ОКМК 0:2

2022|ОКМК - "Сўғдиёна" 3:2

4. Дориев фактори

"Сўғдиёна"нинг асосий қуролларидан бири — Люпчо Дориев. Шимолий Македониялик ҳужумкор ярим ҳимоячи ОКМКга қарши ўтказган бешта ўйинда олтита гол урган.

Бундай типдаги футболчи бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиб юбориши мумкин. Бироқ унинг ўйини қаттиқ назорат остига олинса, “Сўғдиёна”нинг ҳужумлари ҳам анча сустлашади.

Қизиғи шундаки, миллий терма жамоага чақирув олган Дориев бу мавсумнинг дастлабки икки турида ҳали ўзини кўрсата олгани йўқ. Балки айнан бу ўйин унинг учун бурилиш нуқтасига айланар.

5. Ўтган йилги голли сценарий

Жамоалар ўтган мавсумдаги ўзаро ўйинларда мухлисларга ҳақиқий голли спектакль тақдим этган. Биринчи даврада Олмалиқда ўтган учрашув драматик руҳда кечиб, ОКМК 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ўша баҳсда ўйин суръати, кескинлик ва голлар сони томошабинларнинг диққатини сўнгги дақиқаларгача майдонга қаратган. 

Иккинчи даврада эса Жиззахда мутлақо бошқача манзара кузатилди. “Сўғдиёна” ўз майдонида жуда ишончли ўйин намойиш этиб, рақибни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу жиҳатдан қараганда, бу галги баҳс ҳам кутилмаган бурилишларга бой бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Футбол мухлислари эса бундай ўйиндан фақат ютади.


Абдулазиз Искандаров

Rating: +6   

Comments

+1   
12 mar 18:05:19
Mahmud Ttww
Сўғдиёна бу йил судралиб қолди, икки турда энг ёмон натижа 0-6, Бошковичич ааа қилиб юрибди соққани қилиб ундан Боқаев яхши эди. Бугун ҳам ОКМКдан нечта урдираркан.
+1   
12 mar 16:11:11
Soliyev Jasurbek
Ko‘ramiz
   
12 mar 18:19:17
Zamina
Ikkala jamoani ham ahvoli ogʻir.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика