ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқанддаги ўйинда имкониятлар тенг — Эксперт фикри
12 mar 09:04
News
ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқанддаги ўйинда имкониятлар тенг — Эксперт фикри
Тошкентда ОКМК - "Сўғдиёна", Самарқанддаги "Динамо" - "Насаф" учрашуви билан турга якун ясаб берилади. Биринчи тўқнашувда жорий мавсумда ғалаба нималигини билмаган жамоалар учрашса, иккинчисида ўзига ҳос мураббийлар дуэлига гувоҳ бўламиз. Бу ўйинлар олдидан сайтимизнинг 3-тур эксперти Артём Филипосяннинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
— ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувига келсак, ҳар икки жамоа ҳам чемпионатнинг дастлабки икки турида мағлубиятга учради. Шу боис бу баҳс улар учун жуда муҳим аҳамиятга эга. ОКМК фаворит сифатида кўринмоқда ва олмалиқликлар ушбу ўйинда ғалаба қозониши мумкин.
— "Динамо" – "Насаф" тўқнашуви эса мухлислар учун қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлиши кутилмоқда. Самарқандликлар аввалги турда сафарда "Бунёдкор"ни мағлуб этиб қайтишди. "Насаф" ҳам ўз навбатида турни ғалаба билан бошлади. Ҳар икки жамоага омад тилаймиз. "Насаф" ҳам, "Динамо" ҳам мен учун қадрли клублар — чунки мен бу жамоаларда тўп тепганман. Шу боис бу баҳсда ким кучли бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонгани маъқул. Умуман олганда, бу ўйинда жамоаларнинг имкониятини 50/50 деб баҳолаш мумкин.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments