Latest news

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  6

ЎФА раҳбарияти футбол клублари масъуллари билан кўришди News

ЎФА раҳбарияти футбол клублари масъуллари билан кўришди

Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов профессионал футбол клублари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Кун тартибига кўра, ўтган мавсум якунлари ва янги мавсум режалари кўриб чиқилди, клубларнинг фаолияти, ифратузилмаси ва молиявий ҳисоботлари аниқ рақамлар асосида таҳлил қилинди. 

Маблағларни клублар ривожи учун мақсадли сарфлаш, легионарларни жалб қилишда уларнинг даражасини таҳлил қилиш, академия, аёллар футболи, футзал ва инфратузилмага эътибор қаратиш борасида талаблар қўйилди. Ҳакамларнинг ҳалол ишлаши, ҳакамлик сифатини ошириш, VAR тизимини такомиллаштиришга эътибор қаратилди. Келишилган ўйинларга қарши кескин ва аёвсиз кураш жадаллик билан давом эттирилиши маълум қилинди. 



Масъулларга трансферлар жараёнини назорат қилиш зарурлиги таъкидланди. Ёш футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш ва уларнинг клубда тажрибасини ошириб бориш муҳимлиги айтилди. 



"Биз U-20, U-23 Осиё чемпионатлари каби нуфузли турнирларга мезбонлик қилмаганимизда бир қатор ёш футболчиларимиз кучли лигаларга, катта клубларга трансфер қилинмаган бўларди. Клубларда ҳам истеъдодларга мунтазам ишонч билдириш зарур. Уларда иштиёқ ва интилиш юқори даражада", – деди Абдусалом Абдумавлонович.

Йиғилишда ЎФА раҳбарияти томонидан клублардаги мавжуд муаммолар тингланди. Ушбу муаммолар ечимида жамоаларга керакли ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди. Клублар терма жамоалар билан ҳамжиҳат ишлаган ҳолда, истеъдодли футболчиларни тарбиялаши устувор вазифа этиб белгиланди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика