Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"
02 jan 21:16
News
Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"
"Бу жуда катта ва муҳим дерби эканлигини эшитдим - ажойиб атмосфера, катта рақобат, бироқ АПЛдаги барча ўйинлар жуда қийин ўтади. Бу шунчаки навбатдаги ўйин.
Тушунаман, бу мухлислар учун кўп нарсаларни англатади. Шу сабабли биз у ерга ғалаба учун боришимиз керак. Бу каби дербиларда ҳали қатнашмаганман: бошқача маданият, бошқача атмосфера, лекин мухлисларнинг шовқини анча салобатли бўлади.
Ҳар хил маданият, дербиларни бир-бирига солиштириш нотўғри. "Манчестер Юнайтед"да ўйнар экансан, исталган ҳолатга тайёр бўлишинг керак. Сизларнинг лигангиз дунёдаги энг яхшиси: ҳар бир турда дуранглар кўп, ҳафта қандай якун топишини одам билмайди ҳам.
Биз яхшироқ ўйнай бошладик. Таркибимиз тўлиқ бўлса, биз ҳужумда кучли эканлигимиз кўринади. Аммо бизда майда деталларда сифат етишмаяпти. Биз кўпроғини истаймиз ва кўпроқ очколар йиғиб, турнир жадвалида юқорилашни хоҳлаймиз", - деди Аморим.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Comments