Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди
01 jan 00:15
News
Лига "Яйпан" клуби тузилмасини ўрганишни бошлади. Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан клуб тез орада Лига аъзолари сафига қабул қилиниши кўзда тутилган.
Туманда "Турон" футбол клубидан мерос бўлиб қолган тайёр инфратузилма мавжуд. Яйпан клуби Фарғона вилояти футбол ассоциацияси қошида ташкил этилган бўлиб, у айни вақтда собиқ Турон клубининг базаси ва стадионларидан фойдаланмоқда. Шунингдек, Яйпан ўз футбол мактабига эга. Лига талабига кўра, футбол мактабининг 2008-2015-йил ёш тоифалари бўйича энг камида 25 нафардан тарбияланувчиси бўлиши лозим. Январ ойи давомида клуб ўз тарбияланувчиларини МйЛеагуе платформасига юклаши кўзда тутилган.
"Яйпан" 2025-йилги Фарғона Иккинчи лигасида ўтказган, якунда вилоят кубогини қўлга киритган. Яйпан туманида жойлашган стадион майдонини қайта жонлантириш ва Лига талабларига мослаш режалаштирилган бўлиб, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров мазкур ишлар тўлиқ амалга оширилиши юзасидан кафолат берган.
"Яйпан" клубининг Лигадаги мақоми, тумандаги футбол майдони парваришини яхшилаш ва уни сифатли ҳолатга келтириш масалалари Лига томонидан ўрганилади. Кейинги барча масалалар Лига расмий саҳифалари орқали ёритиб борилади", -дейилади ЎзПФЛ хабарида.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Comments