Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  4 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

ЎФА президенти Абдусалом Азизов МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец билан учрашди News

ЎФА президенти Абдусалом Азизов МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец билан учрашди

Хабарингиз бор, ЎФА томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинлаш мақсадида хорижий ва маҳаллий мураббийлар номзоди синчиковлик билан ўрганиб чиқилди.

Мураббийлар кенгаши ҳамда мутахассислар таҳлил ва тавсиясига кўра словениялик тажрибали мураббий Сречко Катанец номзоди маъқул деб топилди.

ЎФА раҳбари Сречко Катанец бошчилигидаги Миллий терма жамоамиз мураббийлар штабига Ўзбек халқининг азалий орзуси ҳисобланган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифасини қўйди. Бу йўлда келажакни кўзлаб, ёш, истеъдодли, курашувчан ва ватанпарвар футболчилардан иборат рақобатбардош таркибни шакллантириш зарур эканлигини аълоҳида таъкидлади. 

Ўз навбатида, Сречко Катанец ишонч ва имконият учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдирди ҳамда бор билим ва тажрибасини ишга солган ҳолда ҳар бир ўйинда жамоани фақатгина ғалаба томон етаклашини айтиб ўтди.

Маълумот ўрнида, бугун Сречко Катанецнинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шартномага кўра, словениялик мутахассис 2025 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика