Latest news

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  29

ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади News

ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади

ЎФА футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан “Навбаҳор лочинлари”, “Нефтчи”, “Сўғдиёна”, “Жиззах Звезда Бўстон” футбол клубларининг мураббийлар, футболчилар ва ходимлар олдидаги қарздорлигини бартараф этиши учун муддат белгиланди.

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ клубларнинг футболчи, мураббий ва мутахассислар олдидаги мажбуриятлари, шартномада белгиланган вазифаларни тўлиқ бажаришга масъул эканини эслатиб ўтади. Афсуски баъзи клубларда шартнома шартларини бузиш, маошлар тўловини кечиктириш билан боғлиқ вазиятлар учраб турибди. Бундай ҳолатларни бартараф этиш, ФИФА томонидан жиддий чоралар кўрилишининг олдини олиш мақсадида Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон футболчилар уюшмаси, футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассисларнинг мурожаатлари асосида “Навбаҳор лочинлари”, “Нефтчи”, “Сўғдиёна”, “Жиззах Звезда Бўстон” футбол клубларининг иш ҳақи ва бошқа тўловлар бўйича қарздорлиги масаласи кўриб чиқилди.

“Навбаҳор лочинлари” футбол клуби мураббийлар, асосий жамоа, футзал жамоаси ва аёллар жамоаси футболчилари олдида қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. “Нефтчи” футбол клубининг асосий жамоа ва аёллар жамоаси аъзолари олдида, шунингдек, “Сўғдиёна” футбол клубининг аёллар жамоаси аъзоларидан ҳамда “Локомотив” футбол клубидан трансфер шартномаси билан боғлиқ қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.  

Бундан ташқари, Биринчи лига мусобақасида қатнашувчи “Жиззах Звезда Бўстон” футбол клуби ҳам футболчиларига бир неча ойдан буён иш ҳақи ва бошқа тўловларни тўламасдан келаётгани маълум бўлди.

Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан қайд этилган қарздорликларни  жорий йилнинг 14-феврал кунига қадар бартараф этиш юзасидан муддат белгиланди. Мазкур қарздорликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда тегишли футбол клубига нисбатан жиддийроқ чоралар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика