Latest news

17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  2 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  1 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  1 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  3 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  9 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3

ЎФА бугунги ўйинларда ҳакамлар хатосиз ишлаганини маълум қилди News

ЎФА бугунги ўйинларда ҳакамлар хатосиз ишлаганини маълум қилди

ЎФА матбуот хизмати Суперлиганинг 7-тури доирасида 6 май куни бўлиб ўтган ўйинларда ҳакамлар натижага таъсир қилувчи жиддий хатолар қилмаганини маълум қилди.

"Coca-Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган учрашувлардаги айрим вазиятларга ЎзФҲМ мутахассислари изоҳ беришди.

Хусусан, “Навбаҳор” — “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 39-дақиқасида мезбонлар футболчиси рақиб жарима майдончасига кириб келганда тўпга биринчи бўлди ва ҳимоячи уни аввал чап оёғи билан олд томондан, сўнг ўнг оёғи билан рақиб тиззасининг ортига контакт содир қилди. Ушбу вазиятда ҳакам 11 метрлик белгини кўрсатди. Мутахассислар фикрига кўра бу қарор тўғри бўлди.

Мазкур ўйиннинг 75-дақиқасида ҳаводан келган тўп “Бунёдкор” футболчисининг аввал елкасига, сўнг қўлига тегиб майдонни тарк этди. Тезкор динамикада бош ҳакам учун бу вазиятни кўриш мураккаб бўлгани сабаб, ҳолатни ВАР ҳакамлари кўриб чиқишди. Эҳтимолий пеналти учун ҳакам махсус мониторга таклиф қилинди. Вазиятни такрорий лавҳалар орқали кўрилгач, тўп аввал футболчининг елкасига, кейин эса қўлига теккани, қўл табиий ҳолатида эмаслиги сабаб пеналти белгилашга қарор қилди. Мутахассислар фикрига кўра ҳакам қарори тўғри бўлди.

Учрашувнинг 90+3 — дақиқасида “Бунёдкор” вакиллари бурчакдан тўпни ўйинга киритган вақтда жарима майдончаси ичида футболчилар йиқилди. Ҳакам бу вазиятда ҳимоячи ва ҳужумчи бир-бирини ушлаган деган қарорга келиб, ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди. ВАР ҳакамлари ҳам ҳолатни кўриб чиққач бош ҳакам қарорини маъқулладилар. Мутахассислар фикрига кўра ушбу вазиятда ҳам ҳакамлар қарори тўғри бўлди.

Шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтган “Сурхон” — “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида кечган баҳснинг 82-дақиқасида қўқонлик футболчи рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам аввалига 11 метрлик нуқтани кўрсатди, бироқ ёрдамчи ҳакам уни ёнига чақириб, ҳолатни ўзи кўрган нуқтадан тушунтирди ва пеналтини бекор қилишни тавсия қилди. Ёрдамчи ҳакам кўрсатмасига кўра белгиланган пеналти бекор қилинди.

Вазият мутахассислар томонидан такрорий лавҳаларда кўриб чиқилгач, “Сурхон” футболчиси тўпга ўйнагани ва унинг оёғига ҳужумчи келиб урилгани кўрилди. Мутахассислар фикрича, бош ҳакамнинг эгаллаган позицияси унчалик ҳам яхши бўлмагани учун унга бу вазият пенальтидек кўринган бўлиши мумкин. Бу вазиятда ёрдамчи ҳакамнинг тавсияси тўғри бўлган ва якуний қарор тўғри чиқарилган.

Эслатма ўрнида шуни қайд этиш жоиз, учрашув давомида бош ҳакамнинг қарорига унинг ёрдамчилари ёки ВАР ҳакамлари ўзларининг тавсияларини бериш имкониятига эгалар", - деб ёзилади баёнотда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика