Latest news

14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  0 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  22 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2

ОЧЛ. 3-турга оид статистикалар News

ОЧЛ. 3-турга оид статистикалар

Бугун, 17 сентябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида 4-турга старт берилади.

Ундан олдин эса ортда қолган 3-турга оид айрим статистикаларни келтириб ўтмоқчимиз. Маълумотларни ОФК тақдим этди.

- "Ал Ҳилол" ўз тарихида илк бор Осиё Чемпионлар лигасида кетма-кет 5та ғалабани қўлга киритди. Бу нафақат риёдликлар учун, балки бутун мусобақа учун рекорддир. Яъни, шу кунгача ҳеч бир клуб кетма-кет беш учрашувда ғалаба қозонмаганди;


- "Ал Айн" (БАА) ўзининг ОЧЛдаги энг узун ғалабасиз сериясини қайд этди. "Ал Садд" билан ўйиндаги 3:3 ҳисобидан сўнг амирликларнинг ғалабасиз серияси 11та учрашувга етди (3 дуранг, 8 мағлубият). Бундан ташқари, жамоа мусобақадаги энг узун мағлубиятли сериясига барҳам берди. "Ал Айн" кетма-кет 5 ўйиндан бери ютқазиб келишаётганди;


- "Ал Айн" билан ўйиндаги 3:3 ҳисоби "Ал Садд" учун Чемпионлар лигасидаги энг самарали дуранг (энг кўп гол урилган). Шунингдек, бу ОЧЛ тарихида 2019 йилнинг апрелида "Шанхай СИПГ" ва "Сидней" ўртасидаги ўйин (3:3)дан кейин энг самарали дурангни такрорланиши бўлди;


- "Ал Садд" ярим ҳимоячиси Санти Касорла Осиё Чемпионлар лигасидаги дебют голини ўзининг биринчи аниқ зарбасидаёқ киритди;


- "Ал Насср" ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ Чемпионлар лигасида кетма-кет еттинчи ўйинда гол урди (8та гол). 2013 йил ("Opta" мусобақанинг статистикаси билан тўлиқ шуғулланишни бошлаганидан бери)дан бери фақатгина Халк турнирда кўпроқ кетма-кет ўйинларда гол урган ("Шанхай СИПГ" таркибида 2017 йил кетма-кет 9 учрашувда гол урган);

- Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ 4та гол билан ОЧЛ-2020 тўпурари бўлиб турибди. У ана шу 4 голини бор йўғи бешта аниқ зарбадан кейин киритган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика