Latest news

19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  0 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  3 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  4 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2

"Бухоро"нинг олти нафар футболчиси ҳамон пулини ололгани йўқ ёхуд "пичоқ суякка қадалганда" News

"Бухоро"нинг олти нафар футболчиси ҳамон пулини ололгани йўқ ёхуд "пичоқ суякка қадалганда"

Бир неча ой олдин сайтимизда Про лига иштирокчиси "Бухоро" клубининг футболчилари олдида қарзи борлигини, белгиланган муддат ичида бартараф этилмаса жиддий чора кўрилиши ҳақидаги хабар чиққан эди.

Мазкур мақолада Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев клубга нисбатан санкция қўлланилмаса ишга ФИФА аралашишини айтиб ўтганди. Орадан 3 ой ўтдики мазкур муаммо ҳамон ўз ечимини топгани йўқ. Хўш, буёғига нима бўлади? Ушбу масалада куни кеча Камолиддин Мурзоев сайтимизга қуйидагиларни маълум қилди.

"Бухоро" клубининг олти нафар футболчидан қарзи борлиги рост. Аввалига уларга 1 майга қадар тўлаб беришни ваъда қилишганди. Лекин ҳамон у пуллар тўланганича йўқ. Гап 2020 йилда жамоада ўйнаган футболчилар ҳақида кетмоқда. Сўнгги муддат сифатида 20 августга қадар муҳлат берилганди. Агарда ЎФА клубга санкция ёки очколар олиб ташлаш чорасини қўлламаса биз ФИФАга хат билан чиқишимиз мумкин. ФИФА ўз навбатида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ПФЛга нисбатан иш кўради. "Нурафшон"га оз эмас кўп эмас 3 маротаба имкон берилди. Бу тўртинчиси, умуман олганда "пичоқ суякка бориб қадалди". Гарчи янги раҳбарият иш бошлаган бўлсада, ҳамон бу масалага нуқта қўя олишгани йўқ",- дейди Камолиддин Мурзоев.

"Бухоро"га нисбатан санкция қўлланилмаса, ишга ФИФА аралашади"

Эшитдик-да! "Бухоро"дан 3 очко олиб ташланади

Эшитдик-да! "Бухоро" мавсумни минус очколар билан бошлаши мумкин

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика