Latest news

12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  0 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  3 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  3 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  10 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11

Нодирбек Тўйчиев: "Келаси йили олий лигада "Андижон"дан умидимиз катта" News

Нодирбек Тўйчиев: "Келаси йили олий лигада "Андижон"дан умидимиз катта"

Юртимизда футбол мавсуми якунланиб бормоқда. Ўтган якшанба куни биринчилик баҳслари ниҳоясига етди.
Кутилганидек, “Андижон” ва “Машъал” жамоалари мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиб олий лига йўлланмасини қўлга киритишди. “Андижон”нинг бир йил ичида кучлилар сафига қайтишида раҳбарият, мураббийлар ва футболчилардан ташқари жамоамиз мухлисларининг ҳам ўзига яраша ҳиссаси бўлди. Умуман олганда, “Андижон” жамоасининг қандай мухлислари борлигини ҳамма яхши билади. Биринчи лига якунлангани боис “Андижон” фан-клуби раиси Нодирбек Тўйчиев билан суҳбатлашдик.

- Авваломбор, жамоамиз олий лигага чиққани билан барча мухлисларни табриклайман, - деб сўзини бошлади Тўйчиев. - “Андижон” фан-клуби жорий мавсумда ўз ишини ситқидилдан бажарди. Гарчи биринчи лигада тўп сурганига қарамай, биз жамоамизни худди олий лигада бўлганидек қўллаб-қувватладик. Шуни айтишим керакки, кўпчилик ўтган йили Азамат Абдураимов “Андижон”ни биринчи лигага тушириб юборди деб ўйлаган бўлиши мумкин. Лекин ундай эмас. Йил бошида Александр Аверьянов селекция ишларини кўнгилдагидек олиб бормагани жамоамизни муваффақиятсизликка олиб келганди. Тўғри, Абдураимов бош мураббийлиги пайтида жамоамиз олий лигани тарк этди. Шунга қарамай, бу мураббийга кўпроқ ва имконият бериш керак. Қолаверса, мухлислар ҳам мураббийни тушунишлари лозим. Агар 5-6 йил имконият берилса, ҳар қандай мураббий яхши жамоа шакллантира олади. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади. Гарчи, вазифа муддатидан олдин бажарилган бўлса-да, жамоамиз сафардаги сўнгги иккита учрашувни ҳам ғалаба билан якунлади. Балки айрим ишқибозлар охирги ўйинлар аҳамиятсиз ва “Андижон” ютқазади деб ўйлаган бўлишлари мумкин. Яна бир бор олий лига билан барчани табриклайман. 

- “Андижон”ни бир йил ичида кучлилар сафига қайтишига мухлислар ишонишганмиди?

- Ҳа, бунга юз фоиз ишонгандик. Кўрдинглар, жамоамиз мавсумни муваффақиятли ўтказиб ўз олдига қўйган вазифани уддалади. 

- Энди келаси йили олий лигада стадионда мухлислар сони кўпайса керак?
- Каласи йили “Андижон” жамоасининг ташкил этилганига 50 йил бўлади. Олий лигага чиқиб жамоамиз бу байрамга муносиб совға қилди. Ишоанмизки, Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин ва Рўзиқул Бердиев сингари Азамат Абдураимов ҳам олий лигада ўзини кўрсатади. Худо хоҳласа, жамоамиз чиройли ўйинлар кўрсатса стадионга мухлислар албатта қайтишади. Барибир олий ва биринчи лига ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Келаси мавсумда ишқибозлар ҳамда фан-клубимизни “Андижон”дан умиди катта. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика