Latest news

11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи мартта Андижонда 6 та гол урди   0 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   4 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5

Нодир Элибоев: "Ўз олдимизга қўйган барча мақсадларни бажардик. Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги рақиблари ўта кучли эмас" News

Нодир Элибоев: "Ўз олдимизга қўйган барча мақсадларни бажардик. Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги рақиблари ўта кучли эмас"

Ўзбекистон кубоги финали "Оил-Стар" - БМБ (2:2) сўнг БМБ жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

- Бугунги финал ҳақида фикрларингиз?

- Бугунги финал ҳар кунгидан ҳам қийинроқ бўлди. Финалга қадар барча кучли жамоаларга билан тўқнаш келдик. Пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрган эдик. Рақибларимиз ОКМК ва "Оил-Стар"га раҳмат айтаман. Ташкилотчи ПФЛга ҳам катта раҳмат. Чемпионатдаги рақобат ҳар йили кучайиб бормоқда.

- БМБ жамоаси жорий мавсум "олтин дубль" қайд этди. Жамоангизнинг жорий мавсумдаги иштироки ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Жамоа ўз олдига қўйган мақсадларга эришди. Демак, биз тўғри йўлдамиз. Раҳбарият олдимизга янада катта мақсадларни қўймоқда. Биз эса меҳнат қилишда давом этишимиз керак.

- Ўзбекистон футзал терма жамоаси Мундиалдаги дастлабки рақибларини билиб олди. Миллий терма жамоада кўп йиллар тўп тепган футболчи сифатида терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Имкониятларимиз яхши. Гуруҳдаги рақибларимиз жуда кучли эмас. Гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритишимиз керак.




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика