Latest news

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  18 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  5 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Нивалдо Ўткир Юсуповга “калла қўйгани”, ФИФАга ариза ёзмаслиги, ҳақоратли сўзлар, жарима ва афсуслангани ҳақида News

Нивалдо Ўткир Юсуповга “калла қўйгани”, ФИФАга ариза ёзмаслиги, ҳақоратли сўзлар, жарима ва афсуслангани ҳақида

Куни кеча суперлига 5-тур учрашувлари якунланди.

Ушбу турда Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз уйида Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилиб дуранг натижа қайд этди 1:1. Ушбу баҳснинг сўнги дақиқаларида мезбон жамоа футболчиси Нивалдо рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди. Шу вазиятда Нивалдо Ўткир Юсуповнинг юзига боши билан зарба берди ва бу ҳолат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Биз Нивалдо билан кўришиб нима учун Ўткир Юсуповнинг юзига боши билан зарба бергани борасида суҳбатлашдик.

- “Қўқон-1912” жамоасига қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоландингиз. Майдонни тарк этишдан олдин рақиб дарвозабони Ўткир Юсуповнинг юзига бошингиз билан зарба бердингиз. Нима учун бундай қилганингизни айта оласизми?

- Бундай ҳолат бўлишидан олдин рақиб жамоа ҳимоячиси билан бироз тортишиб қолдик. Кейин барчаси рисоладагидек якунланганди. Шундан сўнг, ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоландим. Нима учун бундай бўлганини билмайман. Шундай бўлсада хотиржам кийиниш хонаси томон кетаётган эдим. Рақиб дарвозабони ҳар хил сўзлар билан бақириб кетди. Мени ҳақорат қилди. Куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди. Мен буни ОАВга айтишни истамайман. Чунки, бу чиройли сўзлар эмас. Шундан сўнг Ўткир Юсуповга бошим билан зарба бердим. Бу жуда ҳам хунук ҳолат эканлигини яхши биламан. Мен нотўғри иш қилдим. Бундай тарзда ҳаракат қилганим учун клуб раҳбарияти, футбол мухлисларидан узр сўрайман. Юсупов нима деганини билади, нимани эшитганимни биламан. Мен эса унга нисбатан ўз реакциямни намойиш қилдим. Яна бир бор айтаман, менинг манзилим томон қандай сўзларни ишлатганини айта олмайман. “Черный”, “негр”, “обезьяна” деган сўзларни биринчи маротаба эшитмаяпман. Ўйинда бундай ҳолатлар бўлиб туради.


- Дарвозабон Ўткир Юсупов сизни айнан нима деб ҳақорат қилганини айта оласизми?

- Бундай сўзларни сизга айтсам, ОАВда чоп этишингиз тўғри бўлмайди. Қолаверса бундай сўзларни ёш авлодлар ўқишса, уларнинг тарбиясига жуда ҳам ёмон таъсир қилиши мумкин. Менинг ҳам ёш фарзандим бор. Унинг тарбиясига ҳам ёмон таъсир қилиши мумкин. Нима учун онам оқтанли сиз эса қоратанлисиз, дея кўп бор сўрайди. Ёшлигида шу борада кўп сўрарди. Ҳозир эса кўникиб кетган. Танамиз қандай рангда бўлишидан қатъий назар биз инсонлармиз. Ҳозир бу нарсани муҳокама қилишни истамайман. Барчаси ўтиб кетди. Мен Ўзбекистонга футбол ўйнаш учун келганман. Бу ерда муаммолар гирдобига тушиб қолишни истамайман. Мен моддий жаримага тортилдим ва 5та ўйинга четлатилдим. Буни ўзгартириб бўлмайди.

- Бразилия, Қозоғистон, Россия, Беларусия чемпионатларида фаолият олиб боргансиз. Ҳозир эса Ўзбекистондасиз. Бундан аввал ҳам сиз билан боғлиқ мана шундай ҳолатлар бўлганми?

- Албатта, бундай ҳолатлар бўлган. Қайси мамлакат чемпионатида бундай ҳолат бўлгани ҳақида гапириб ўтиришим шарт эмас. Қозоғистонда 2 йил фаолият олиб бордим. У ерда кўплаб дўстларим бор. Россия чемпионатида ҳам 5 йил фаолият олиб борганман. Агарда бундан олдин бўлган воқеаларни ҳозир гапирадиган бўлсам, мен ҳақимда дўстларим ёмон хаёлга бориши мумкин. Майдонда ҳар қандай вазият бўлади. Мен ирқчиликка қаршиман. Ўткир Юсуповга бошим билан зарба берганимдан афсусдаман. Бразилияда футбол мактабим бор. У ердаги болалар мени доим кузатиб боришади. Бундай қилганимни улар кўришини истамасдим. Чунки мен профессионал футболчиман.Қилган ишимдан афсусдаман. Бундай ҳолат қайта такрорланмайди.

- Ўткир Юсупов сизни ҳақорат қилгани учун ФИФАга ариза ёздингизми?

- Йўқ, мен ҳеч қачон ФИФАга бундай ҳолат туфайли ариза ёзмаганман. Сабаби, бундай ҳолатлар майдонда бўлиб туради. Ўйин якунланганидан сўнг, барча футболчилар бир-биридан узр сўрайди. “Қўқон-1912” жамоаси билан учрашув якунланганидан сўнг, рақиб жамоа ҳимоячиси Нивалдо барчаси учун узр сўрайман, дейди. Мен буни тўғри қабул қилдим. Яна қайтариб айтаман, бундай ҳолат бошқа такрорланмайди.


- Дарвозабон Ўткир Юсупов ҳам сиздан кечирим сўрадими?

Йўқ, чунки ушбу ҳолатдан сўнг мен кийим алмаштириш хонасига кетдим ва уни кўрмадим.

- “Қўқон-1912” жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов билан мулоқот қилганимда, сизни ҳақорат қилмаганини айтди.

Ҳозир ҳамма хоҳлаганини гапиради. Ўйин ўтиб бўлди. Мен жаримага тортилдим ва 5та ўйинга четлатилдим. Ҳозир ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайди.

- ПФЛ сизни 25 миллион сўмлик жарима билан жазолади ва 5та ўйинга четлатди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Ким бундай ҳолат учун ПФЛдан кўнгли тўлиши мумкин. Бундай жарималардан мамнун эмасман. Мен қизил карточка билан жазоландим.

- “Қўқон-1912” жамоасига қарши учрашувдан сўнг, клуб раҳбарияти, мураббийлар сизга нималар деди?

- Ушбу баҳсдан сўнг, мураббийлар штаби йиғилиш ўтказди. Ўйиндаги вазият ҳақида гапиришди. Жамоада тартиб бўлиши кераклигини айтишди.  Бундай хатони бир маротаба қилдим, бошқа такрорламайман. Қилган ишимдан пушаймонман. Барчадан узр сўрайман.



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: -50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика