Latest news

20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  1 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  2 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  12 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  4 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  8 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  5 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  2 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  6

Никола Лазаревич: "Рақиб иккинчи таймда шунчалик зўр ўйнадики, жамоамизга ҳеч қандай имконият қолдирмади" News

Никола Лазаревич: "Рақиб иккинчи таймда шунчалик зўр ўйнадики, жамоамизга ҳеч қандай имконият қолдирмади"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – АГМК (1:4) учрашувидан кейин навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Натижадан қониққаним йўқ. Шундай бўлиб қолди. Лекин баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Индивидуал хатолар туфайли имкониятларимиз йўққа чиқди. Ўйлайманки, ташкил этган вазиятларимиздан фойдаланганимизда ўйин умуман бошқача кечарди. 

Рақиб ҳужуми хавфли кўриниш олишини билардик. Улар қарши ҳужумга ҳам яхши ўтишади. Охирги 30-35 дақиқада ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмадик. Қаерда хато қилганимизни билиш учун ўйинни батафсил таҳлил қилиб чиқишимиз лозим. 

- "Қизилқум" легионери Александар Станисавлевич умуман яхши ўйнай олмади. Унинг паслари ҳам жуда ноаниқ кўриниш олди...

- Ҳа, у бугун ёмон кўринди. Бироқ у тажрибали футболчи, бир ўйин тақдирини ҳам ҳал қила олади. Унда қулай вазиятлар юзага келди, аммо фойдалана олмади. Рақиб иккинчи таймда шунчалик зўр ўйнадики, жамоамизга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

- Игнатий Нестеровнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Қарийб 40 ёш бўлган посбонимиз шу пайтгача яхши ўйнаб келаётганди. Бугунги голларни кўриб чиқишимиз керак. Ўйлайманки, у катта хатоларга йўл қўймади.

- Шуҳрат Муҳаммадиевни нега алмаштирдингиз?

- Шуҳрат чарчаган ва кичик жароҳат олгандай туюлди. У бир неча кун жароҳатини даволаб, эндигина сафга қайтганди. Шунга алмаштиришга қарор қилдик.

- Жароҳатланган Эркин Байдуллаев ва Бобур Юлдашев ҳақида нима дея оласиз?

- Байдуллаев бетоб бўлиб қолган. Шифокорлар унга ҳозирча ўйнашга рухсат беришмади. Юлдашев ҳам жароҳатда. Умид қиламанки, кейинги гал сафда бўлишади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика