Неймар "Ал Ҳилол" бош мураббийининг Бразилия миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига қарши чиқди
30 mar 23:57
News
Неймар "Ал Ҳилол" бош мураббийининг Бразилия миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига қарши чиқди
Номзодлар орасида Карло Анчелотти, Филипе Луис, Абель Феррейра ва Жорже Жезуш бор. Бироқ Неймар аллақачон федерация раҳбариятига португалиялик мутахассиснинг номзодига қарши эканлигини билдирган.

Ҳужумчи "Ал Ҳилол"даги биргаликдаги фаолияти давомида Жезуш билан зиддиятга учраганини маълум қилди. Неймарнинг айтишича, португалиялик мураббий клубдаги келажаги ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, унга "хоинлик" қилган.
Улар ўртасидаги келишмовчиликлар 2024 йил охирида Неймар Жезуш билан жамоадаги ўз роли ҳақида суҳбатлашганида бошланган. Мураббий уни шартнома охиригача (2025 йил июнгача) таркибда қолишига ишонтирган. Бироқ, кўп ўтмай, Жезуш интервьюда Неймарга умид боғламаслиги, чунки у энди юқори даражада ўйнай олмаслигини айтган. Бу воқеа уларнинг муносабатларига бутунлай путур етказган ва Неймар "селесао" жамоасини Жорже Жезуш бошқаришини истамайди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments