Latest news

15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  1 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  14 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  16 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  4 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5

Неъматулла Қутибоев Ўзбекистон МТЖнинг ғалабасига ишонмоқда News

Неъматулла Қутибоев Ўзбекистон МТЖнинг ғалабасига ишонмоқда

Тажрибали собиқ ҳужумчи Неъматулла Қутибоевнинг ўз вақтида қандай футболчи бўлганлигини кўпчилик яхши билса керак.

Тажрибали собиқ ҳужумчи Неъматулла Қутибоевнинг ўз вақтида қандай футболчи бўлганлигини кўпчилик яхши билса керак.

Фаолияти давомида МТЖда ҳам ўйнашга муваффақ бўлган қорақалпоқ ўғлони бугунги ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди. 

- Аввало футболчиларимизнинг КХДРга қарши кўрсатган ўйинини алоҳида эътироф этган бўлардим. Шу куни барча йигитлар астойдил харакат қилди. Тўғриси, якдил бир жамоа шаклланганиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Олдин кўпинча ўйин бу даражада қовушмасди. Бугунги кунга келиб футболчиларда ўз кучига бўлган ишонч ортгани кўриниб турибди  дея гап бошлади Қутибоев. 

- Бугунги учрашувда гарчи Яманни кўпчилик аутсайдер сифатида кўрсатаётган бўлсада, ҳаммасини ўйинда билинади. Олдиндин бир нима дейиш қийин. Лекин шунга қарамай шахсан ўзим бугун ватанимиз бош жамоасидан ғалаба кутяпман ва ишонманки йигитлар ёруғ юз билан қайтади.  

- Ҳужумчилар ҳақида нима дейиш мумкин? Тажрибали Александр Гейнрих ҳақида ортиқча эътироф шарт эмас менимча. Уни барча билади қандай савиядаги футболчи эканлигини. Захирадан тушиб бўлсада, энг муҳими фойда келтираётгани таҳсинга лойиқ. Аслида ҳам ҳужумчини асосан унинг урган голлари танитади. Яна бир иқтидорли ҳужумчи Игорь Сергеев ҳақида ҳам ижобий фикрларни билдириш мумкин. Жуда ҳавфли футболчи. Рақиб жарима майдони ичида жой танлашни қойиллатмоқда. Бу билан у ҳимоячиларга жиддий ташвиш туғдираётганини айтиш даркор. Менимча бугунги учрашувда ҳам мураббийлар Сергеевни бошланғич таркибда майдонга туширса керак. 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика