Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Нега Про лигада катта танаффус пайдо бўлди? News

Нега Про лигада катта танаффус пайдо бўлди?

Хабарингиз бор, 13 сентябрь куни Про лиганинг II босқичига қуръа ташланди.

ЎзПФЛ мусобақа тақвимини эълон қилишга ҳам улгурди.

Унга кўра, қуйи тўртлик жамоалари учун мавсум октябрь ойи охирида якунланади. Аммо юқори тўртлик сўнгги турни 21 ноябрь санасида ўтказади. Бу тафовут юқори тўртлик жамоалари учун 14 октябрдан 6 ноябрга довур юзага келадиган танаффус туфайли пайдо бўлди.

Кўпчиликни Про лига тақвимидаги 22 кунлик танаффус қандай пайдо бўлгани қизиқтирмоқда. Бу борада таҳририятимизга мурожаат қилганлар ҳам бўлди. Бугун шунга ойдинлик киритишга қарор қилдик.

Маълум бўлишича, ПФЛнинг режалари бошқача эди ва барчаси U-23 жамоалари ўртасида Қувайтда ўтказиладиган турнир сабаб ўзгариб кетди. Бу мусобақада юртимиз шарафини Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоа ҳимоя қиладиган бўлди. Хабарингиз бор, Тимур Кападзе айни пайтда "Олимпик" клубига ҳам устозлик қиляпти ва унинг шогирдлари Суперлига йўлланмаси учун курашадиган юқори тўртликнинг ичида. Шу туфайли Про лига жадвалининг тепа қисмида ихтиёрий-мажбурий танаффус юзага келди.

Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор. Қувайтдаги турнир 25-31 октябрь кунлари бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Тимур Кападзе эса унда иштирок этадиган шогирдларини 17 октябрда йиғишни сўраган. Бу ўз-ўзидан танаффусни яна 1 ҳафтага узайтирди. 

Шу ўринда савол туғилади. Келаси йил ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида мезбон сифатида қатнашишимиз аниқ. Қувайтдаги турнирнинг биз учун расмий жиҳатдан ҳеч қандай аҳамияти йўқ ва фақат тайёргарлик вазифасини ўташи керак. Хўш, шунчаки тажриба учун қатнашиладиган мусобақага тайёргарликни 1 ҳафта олдин бошлаш шартми? Тўғри, тайёргарлик ва йиғинларнинг ҳеч қандай зарари бўлмаслиги мумкин. Бироқ бу Про лигада иштирок этаётган 4 клубнинг манфаатларига зарар етказмаслиги керак эмасми?

Сайтимизда роппа-роса 1 ҳафта олдин аёллар терма жамоаси устози Баҳром Норсафаровнинг истаги билан бутун бошли чемпионатнинг 17-тури кейинга қолдирилгани ҳақида мақола эълон қилинган ва бу ҳолат қораланганди. Энди эса Тимур Кападзенинг хоҳиши билан "Нефтчи", "Нурафшон" ва "Динамо" манфаатларига путур етадиган бўлиб турибди. Нима деб ўйлайсиз, терма жамоаларда фаолият юритаётган мутахассислар кун келиб уларга кадр етказиб бераётган ички чемпионатимизни ҳурмат қилишни ўрганишадими?

Чемпионат ёки терма жамоа?

Author :
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика