Latest news

01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0

“Нефтгазмонтаж” жамоаси молиявий муаммолар сабаб Биринчи лигадан чиқишга қарор қилди News

“Нефтгазмонтаж” жамоаси молиявий муаммолар сабаб Биринчи лигадан чиқишга қарор қилди

Тошкентнинг “Нефтгазмонтаж” футбол жамоаси Биринчи лигадаги фаолиятини тўхтатди.

Клуб бу ҳақда 18 май куни расман мурожаат қилди. 

Бунга сабаб сифатида молиявий муаммолар кўрсатилди. Жамоанинг сафар учрашувлари ҳамда ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ ҳаражатларга маблағ мавжуд эмас. 

“Нефтгазмонтаж” биринчиликнинг 6-туридан ўрин олган “Андижон II” жамоасига қарши сафар ўйинида қатнаша олмаган ва техник мағлубиятга лойиқ кўрилганди.

Маълумот учун, “Нефтгазмонтаж” футбол жамоаси Нефтгазмонтаж МЧЖ таркибидаги тузилма сифатида 2021 йилги мавсумда ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилганди. Уставдан келиб чиқиб, қатнашчи Биринчи лига мусобақасидан четлаштирилса, у шунингдек лига қатнашчилари сафидан ҳам чиқарилади.

“2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 6.9-банди асосида “Нефтгазмонтаж” жамоасининг жорий мавсумдаги барча натижалари бекор қилинади ва турнир жадвали шу асосда қайта шакллантирилади. Жамоа футболчилари бошқа жамоалар билан шартнома имзоласа, мазкур шартномалар ЎзПФЛ рўйхатидан трансфер ойнасига қадар ҳам ўтказиб берилади. Бироқ футболчилар лицензияси трансфер ойнаси очиладиган 4 июль санасидан бошлаб берилади.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика