Latest news

20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  4 19:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  13 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   7 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  31 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2

"Нефтчи"да муаммо борми ёхуд Губановнинг интервьюсига назар News

"Нефтчи"да муаммо борми ёхуд Губановнинг интервьюсига назар

Куни кеча ахборот ҳамкоримиз "Футбол Экспресс" газетасида "Нефтчи"да бўлган ўзгаришлардан кейин фарғоналикларнинг мураббийлар штабидан ўрин олган селекционер-мураббий Ноил Губанов билан интервью чиқди.
Қуйида интервьюнинг қисқача кўринишини ўқувчиларга тақдим этамиз.

"Барча ишлар бир мақсад сари йўналтирилмади. Ижобийликдан кўра салбийлик кўпроқ кўзга ташланди. "Нефтчи" аъзолари ўзига хос тарзда тушунарсиз футбол ўйнашда давом этдилар. Жамоа тепасига келган мутахассислар қандай даражада эканликларини кўрсатиб қўйишди.

Амет билан ўзаро суҳбатлашганимизда камчиликларини айтиб, ҳозирги кунда бундай футбол ўйнамасликларини баён этдим. Футболчиларнинг имкониятларидан 60-70%га фойдаланилди, холос. Меметнинг ҳозирги замон футболига бўлган қарашлари анча эскирган. Бу ҳақда клуб раҳбари Мирзабоевга ҳам айтгандим. Қулоқ солиб ҳам қўймади", - дея жамоанинг ўйин услубига эътироз билдиради Губанов.

"Нефтчи" қўлга киритган ғалабаларни шубҳага олган Губанов шундай дейди:
-  Жамоа олдига 5-ўринни олиш вазифаси қўйилганди. Барча янги ўйинчиларни ўзлари таклиф этишди. Меметдан қайси жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратаётганлигини сўрадим. Мутахассис эса жавоб тарзида 2-3та фамилияни келтириб янглишганлигига иқрор бўлди. Жамоанинг келажаги ҳақида қайғурилмади. Шунингдек, олий лигадаги айрим "сахий" жамоалардан миннатдор бўлишлари керак. Камида 4та учрашувда рақибларнинг жиддий қаршилиги кузатилмади. Буни стадионга кирган ишқибоз ҳам билди. Агар 4та "сахий" жамоанинг "тортиғи" бўлмаганида нима қилишарди? Қиссадан ҳисса шуки, Мемет бошчилигидаги мураббийлар штаби юксак вазифаларни бажаришга қодир эмасликларини кўрсатиб қўйишди.

Муаллифнинг, "балки, ўзингиз мураббий бўлишни мақсад қилаётганингиз учун шундай гапларни айтаётгандирсиз?" деган саволига мутахассиснинг жавоби қуйидагича бўлган:
- Йил бошида шундай таклиф тушганида рад жавобини берган бўлардим. Анча вақт четда юриб нимагадир эришишимга ишонмасдим. Жамоага қайтиб воқеалар ривожини кузатгач, ҳеч нима ўзгармаганига амин бўлмоқдаман. Нима, ҳаракат қилсам эплаб кетишим мумкин.

"Ҳозир ўқиб, мураббийлик лицензиясини қўлга киритишмоқда, аммо калла бўм-бўш. Клуб тепасига кўпроқ шундайларни жалб этишяпти", - дейди мураббий.

Ҳозирги мураббийлар штаби келаси мавсумда ҳам фаолият олиб борса, "Нефтчи"нинг кучли олтиликка аранг киришини башорат қилган Ноил Губанов, Саркисян даврида ҳам ички ҳолат яхши бўлмаганлигини айтган. "Вилоят футболини ипидан игнасигача биламан. Саркисян даврида бизга ишонч билдирилмаган. Фарғонадан бошқа жойлардагина бизга ишлашга имкон бор эди. Қандайдир қоғоздаги чалкашликни баҳона қилишиб, 42 ёшимда ҳатто фахрийлар таркибида майдонга тушишимни ҳам тақиқлаб қўйишган. Саркисян давридагидан ҳам ички ҳолат бироз ёмонлашган деб айта оламан. Саркисян ёши улғайгач, чарчагани билиниб қолгандир. Ҳозирги мураббийларнинг даражаси бундан ортиғига ярамайди.

Ноил Губанов гапининг сўнггида "Ушбу интервьюдан кейин жамоада қола олмаслигимни тушуниб турибман", - дея фикрларини тугатган.

Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика