Latest news

23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  21 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  3 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  1 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  36 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12

"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади News

"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади

Тошкентдаги "Бунёдкор" ҳамда Олимпия шаҳарчасида жойлашган стадионларни инобатга олмаса, республиканинг қолган катта футбол ареналаридаги энг катта муаммолардан бири интеграциялашган кабеллаштириш тизимининг мавжуд эмаслиги ҳисобланади.

Стадиондаги мавжуд барча камера платформаларини SMPTE 311:2009 стандартига мос келадиган гибрид электр ва оптик кабеллар билан таъминлаш ва уланишларни ягона патчроом орқали марказлаштириш тизими трансляция сифатини яхшилашда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сонли қарори асосида, эндиликда Суперлига стадионларида алоҳида VAR бошқарув хонаси ташкил этилмоқда. Ассоциация ва Лига аввалроқ буни Термиз ва Хоразм стадионларида синовдан ўтказган бўлиб, 2026 йилги мавсумдан эътиборан барча стадионлар Миллий футбол маркази билан бевосита боғланиши режалаштирилган. Шунинг баробарида, трансляциялар сифатини яхшилаш ва бу билан VAR маркази учун сифатли тасвирларни узатишга эришиш учун Суперлига стадионларида интеграциялашган кабеллаштириш тизими ишга тушиши кўзда тутилган.  

Кўчма телевизион стансиялар ФИФА ва ОФК талабларига тўлиқ мос ҳолда фаолият олиб боришини мувофиқлаштириш учун Президент қарори асосида техник талаб ишлаб чиқилган бўлиб, айни вақтда футбол клублари стадионларни унга мослаштириш масаласида тегишли компаниялар билан музокара олиб бормоқда. 

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ташаббуси билан "Истиқлол" стадионида интеграциялашган кабеллаштириш тизимини жорий қилиш бўйича бугун тегишли компания билан шартнома имзоланди. Шу тариқа, фарғоналиклар Суперлига клублари орасида мазкур талабни бажариш йўлида амалий қадам қўйган илк жамоага айланди. Маълумки, жорий мавсум "Нефтчи" ОФК Чемпионлар лигаси Элит мусобақасида мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда Фарғонада "Истиқлол" стадионини халқаро мусобақаларга мослаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

"Нефтчи" клуби 2025 йилги мавсум чемпионлигини қўлга киритган кунда "Истиқлол" стадиони йилнинг энг яхши стадиони совринини қабул қилиб олганди. Шундан кейин ҳам стадионни замонавий талабларга мослаштириш устида иш олиб борилаётгани Лига томонидан эътироф этилади.

Rating: +5   

Comments

+1   
06 feb 08:26:57
Akbar Umarov
Harakatlar chakki emas Lekin klub Akademiyasi ishlamas ekan bari bekorda
   
06 feb 08:04:10
@FARHODBEY 001
Хакикатдан хам НЕФТЧИ ФАРГОНА клуби хар жабхада фаол ишлаяпти . Омад
   
06 feb 02:13:04
Абу курбонов
To'lqin Alimov 1990-yil sho'lpanoy serikboyeva tomonidan dunyoga keltirilgan. Otasi nomalum dnk qilingandayam aniqlashni imkoni bo'magan. 13-ta odamni otasi boliwi extimoli ko'rsatilgan. Uyi chodirda buvisi tomonidan tarbiyalangan. Ogir bolalik sabab doyim asabiy. Kasbiy konikmasi cho'ponlik. Xozirgi kunda germaniyada istiqomat qiladi. Germaniya qonunlariga kora jinslararo erkinlik sabab Mentalistga turmushga chiqqan xozirgi kunda surrigot onadan juftlikni 2-nafar farzandi bor.
   
06 feb 01:14:24
shuxrat
Олдингга юриш
-1   
06 feb 11:01:34
Asad Arabov
Reply to comment by Akbar Umarov
Harakatlar chakki emas Lekin klub Akademiyasi ishlamas ekan bari bekorda
Fargʻona futbol maktabi sani akademiyalaringni ketiga tepadi)
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика