“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!
28 jun 14:52
News
1962 йилда ташкил бўлганидан буён Фарғона фахри, миллионлаб мухлисларнинг севимли жамоаси бўлиб келмоқда. Мустақиллик йилларида клуб ўзининг энг ёрқин саҳифаларини очди. Ўз мактабидан етишиб чиққан иқтидорли ўйинчилар жамоанинг нафақат мамлакатда, балки жаҳон миқёсида ҳам маълум ва машҳур бўлишини, беш карра Ўзбекистон чемпиони ва юксак медаллар соҳиби бўлишини таъминлади.
Бугун эса клуб тарихида янги саҳифа очилмоқда. Жамоанинг ўз футбол академияси иш бошламоқда. Бу ташаббус Фарғонада юзлаб футбол юлдузлари пайдо бўлишига академия тарбияланувчилари жамоанинг ҳар жиҳатдан ривожланиб, юксак чўққиларни муваффақиятли эгаллашларига замин яратади.
“Нефтчи” футбол академиясига 6 та ёш тоифасида 2009-2010-2011-2012-2013-2014 йилда туғилган футболчилар қабул қилинади.
Шу тариқа, Фарғона футбол академияси янги иқтидорларни кашф этиш ва тарбиялаш, жамоани бўлажак футбол юлдузлари билан таъминлаш ва шаҳримизнинг азалий шон-шуҳрати ва анъаналарини қайта тиклаш учун кураш мактаби бўлиб хизмат қилади.
Мурожаат учун:
+998505005930
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments