Latest news

10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  1 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   1 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   7 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  13 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  34 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0

"Навбаҳор" Туркиядаги сўнгги назорат ўйинида Россия клубини йирик ҳисобда таслим этди News

"Навбаҳор" Туркиядаги сўнгги назорат ўйинида Россия клубини йирик ҳисобда таслим этди

Туркиянинг Анталья шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган “Навбаҳор” бугун мазкур йиғин доирасидаги сўнгги назорат баҳсини Россиянинг “Томь” (Томск) клубига қарши ўтказди.

"Навбаҳор"  -  “Томь” 3:0

Голлар: 25' Жамшид Искандеров, 47' Иван Сальников, Игорь Голбан

"Мазкур ўйинда тўлиқ устунликка эришган "Навбаҳор" россияликларни йирик – 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, “лочинлар” учрашувнинг 25-дақиқасида тажрибали ярим ҳимоячи Жамшид Искандеровнинг ажойиб тарзда амалга оширган жарима зарбасидан сўнг, ҳисобни очиб, танаффусга 1:0 ҳисобидаги  ғалаба билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳужумкор тарзда бошлаган вакилларимиз тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. 47-дақиқада  жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедов 30 метрлар чамаси узоқликдан кучли зарба йўллаган ҳолда, Иван Сальников қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобдаги фарқни оширди – 2:0.

Учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан жарима зарбасини чиройли тарзда амалга оширган ҳолда, томскликлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, якуний ҳисобнинг 3:0 кўриниш олишини таъминлади.

Самвел Бабаян шогирдлари Туркиядаги икки ҳафталик йиғинни бугун якунлашди ва эртага юртимизга қайтишади.

“Лочинлар” Антальядаги ўқув-машғулот йиғинида  5 та назорат-синов баҳслари ўтказиб, Қозоғистоннинг “Акжайик” (1:0) ҳамда “Қайрат” (1:0), Арманистоннинг “Алашкерт” (1:0) ва Россиянинг “Томь” (3:0) клубларини мағлубиятга учратиб, фақатгина Россиянинг “Химки” (1:2) жамоасига имкониятни бой беришди, холос", -деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика