Latest news

13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  0 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  1 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  8 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8

"Насаф" – "Моҳун Баган" ўйинига мухлислар киритиладими? News

"Насаф" – "Моҳун Баган" ўйинига мухлислар киритиладими?

22 сентябрь куни Қаршидаги "Марказий" стадионда Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клуби меҳмон бўлади.

Nasaf Qarshi

AFC Cup Final Stage . Round Quarter Finals

22/09/2021, 21:00

0
:
6
Finished

Mohun Bagan SG

45'
90'

Мазкур ўйинга мухлислар киритиладими? Бу савол ҳамон ўз актуаллигини йўқотганича йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Championat.asia'нинг "Эшитдик-да!" рукни Осиё Футбол Конфедерацияси бу ўйинга мухлисларнинг киритилишига қарши эмаслиги тўғрисида маълумот берганди. Ўша хабарда барчаси Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг жавоб хатига боғлиқ эканига урғу берилган. 

Кейинроқ сайтимиз манбаларидан бири ЎФА мухлисларнинг стадионга ташрифи масаласида ташаббусни ўз бўйнига олмагани тўғрисида маълумот тақдим қилди. Бироқ, бу хабар ўз тасдиғини топмагани учун эълон қилмагандик. 

Хабарингиз бор, бугун ушбу масалада янги хабар эълон қилинди. Унга кўра, Республика махсус комиссияси 2021 йилнинг 20 сентябридан (бугун) спорт мусобақаларини очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берди. Яъни, футбол учрашувларига карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда мухлисларнинг ташриф буюришлари мумкин бўлади. 

Шундан кейин "Насаф" ва "Моҳун Баган" ўртасидаги ўйинга томошабинлар киритилиши ёки йўқлиги билан қизиқдик ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан боғландик. Равшан Сайфуддиновичнинг маълум қилишича, ОФКнинг мурожаатига (13 сентябрь куни сайтимизда эълон қилинган) жавоб хати бугун юборилган (мамлакатимизда карантин қоидалари юмшатилганидан кейин). 22 сентябрь куни "Марказий" стадионга ишқибозларнинг киритилиши ОФКнинг тасдиғига боғлиқ. Кўп эҳтимол билан, ташкилот бунга қаршилик кўрсатмаса керак.

Author :
Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика