Latest news

22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  3 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  5 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0

Мухлисдан савол. Отабек Шукуров: “Жароҳат олганимда “Шаржа” учун қанчалик қадрли эканлигимни ҳис қилдим” News

Мухлисдан савол. Отабек Шукуров: “Жароҳат олганимда “Шаржа” учун қанчалик қадрли эканлигимни ҳис қилдим”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг “Шаржа” клуби аъзоси Отабек Шукуров айни пайтда жароҳатини даволамоқда.

Хабарингиз бор, март ойида Хитой билан ўйинда оёқ суягини синдириб олган Шукуров Лондонда операция қилинди. Яқиндагина “Шаржа” БАА про-лигасида чемпионликка эришди. Ушбу чемпионликдан сўнг Отабек Шукуровга мухлислардан келган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Отабек чемпионлик муборак бўлсин. Янги мақсадлар қандай? Кучлироқ лигага ўтиш ниятингиз борми?

- Аввалабор табрик учун катта раҳмат. Албатта, кучлироқ чемпионатга ва кучлироқ клубда ўйнаш ниятим бор. Бу йил шунга ҳаракат қилгандим, бироқ кутилмаганда жароҳат олдим. Худога шукурки айни пайтда аҳволим яхши.

- Фаолиятингизда ҳозиргача бўлган энг муҳим ва эсда қоларли ўйин қайси?

- ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги сафарда Хитойдан учралган мағлубият ва Тошкентда Жанубий Корея билан дуранг ўйнаганимиз. Ҳозиргача ўша ўйинларни ёдимдан чиқа олмайман. Жуда аламли мағлубият бўлган. Худо хоҳласа кейинги мундиалга йўлланма олганимиздагина бу мағлубиятлар эсдан чиқса керак.

- Европа футболида қайси жамоа ва футболчига мухлислик қиласиз?

- "Манчестер Юнайтед"га қаттиқ мухлислик қиламан. Шунингдек "Барселона"га ҳам озроқ симпатиям бор. Лекин аниқ бир футболчини айта олмайман. Месси ҳам, Роналду ҳам менга ёқади. Барча кучли футболчиларнинг ўйинини маза қилиб томоша қиламан ва улардан ниманидир ўрганишга ҳаракат қиламан.

- 2022 йилги Жаҳон чемпионатида қайси жамоалар бизга асосий рақобатчи бўлади деб ўйлайсиз?

- Бундай жамоалар жуда ҳам кўп. Мундиалга чиқиш учун исталган рақибни мағлуб этиш керак. Тўғри келган пайт ўша Австралия, Япония, Корея ёки Эронни таслим қилсаккина Жаҳон чемпионатига чиқамиз.



- Европанинг ўртамиёна чемпионатларидан Бельгия, Португалия ёки Голландия клубларидан таклиф тушса ва улар бермоқчи бўлган маош ҳозиргидан 2-3 баробар пастроқ бўлса нима қиласиз?

- Ёшлигимдан Европада ўйнашни орзу қиламан. Араб клубига пул учун ўтмаганман. Биринчи "Машъал"да ўйнадим, кейин "Бухоро", сўнгра "Бунёдкор"да мана энди "Шаржа"да тўп тепаяпман. Барчаси босқичма-босқич бўлади деб ўйлайман. БААга келган кунимданоқ Европага ўтиш ҳақида ўйлаганман. Европанинг кучли клубларида ўйнашга кучим етади. Мухлислардан бир нарсани илтимос қилган бўлардим. Ўзбек футболчилари савияси паст чемпионатларида ўйнайверади дейишади. Ҳеч қачон Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчига Европанинг кучли чемпионатларидан таклиф бўлмайди. Бунинг учун ёки терма жамоа билан Жаҳон чемпионатига чиққан бўлишингиз керак ёки ўзимизнинг ўзбек футболчилари худди Корея ва япониялик ўйинчилар каби порлаган бўлиши керак. Ўша клубларда ўзбек футболчилари ҳақида тасаввур бўлиши лозим. Ҳали бирор бир Европанинг кучли лигасида ўйнаб ўзини кўрсатгани йўқ, яъни ҳеч қайси ўзбек футболчиси ҳали ўзини реклама қилолгани йўқ. Насиб қилса меҳнат қилаяпмиз, худо хоҳласа бир икки футболчи ўзини кўрсатиб Европада ўйнаб кета олса ёки мундиалга чиқа олсак ўзбек футболи учун каттагина реклама бўларди.

Пулни ҳеч қачон биринчи ўринга қўймаганман. Пул, мансаб барчаси ўткинчи нарсалар. Яратган ҳар бир инсоннинг ризқини бўлиб берган. Эсимни танимасдан туриб ҳаётимни футболга бағишлаганман. Шу боис ойлик кам ёки бошқа нарсадан хавотир олмайман. Кам ойлик бўлса ҳам Европа клубига ўтган бўлардим.

- Футболчи учун ноодатий рақамни танлагансиз. Нима учун 29?

- Бу рақам мен учун жуда ҳам қадрли. Чунки "Машъал" академиясида ўйнаганимда биринчи марта шу рақам остида майдонга тушганман. Бундан ташқари онамга 2, отамга эса 9 рақами ёқади.

- Чироқчидами ёки Қаршидами ўзингизни шахсий футбол мактабини очиш нияти борми?

- Ўзим туғилган ўсган Чироқчини, Қашқадарёни жуда яхши кўраман. Вақтим бўлди дегунча оилам даврасига боришга ҳаракат қиламан. Албатта келажакда шахсий футбол мактабини очиш ниятим бор. Чунки Қашқадарё ўлкасида ва Чироқчида иқтидорли болалар кўп. Сўнгги пайтларда "Насаф" ва "Машъал" академиясига эътибор бироз пасайганидан хафаман.

- Футбол сизга нима берди? Нималарни топдингизу, нималарни йўқотдингиз?

- Футбол соҳасини танлаб жуда кўп нарсани йўқотганман. Болалигимни, оиламни. Оиламни йўқотмаганман шунчаки улардан узоқда яшаганман. Қарши футбол мактаб интернатида ўқиганман, кейин "Машъал" академияда... 9-10 ёшимда футбол туфайли уйимни тарк этганман. Ҳозирги кунгача бирон нарсага қизиқишим йўқ. Ўйин-кулгу, тўй-маросимларга қизиқмайман. Фақат футболни танлаганим учунми ёки ҳар дақиқада футболни ўйлаганим учунми аниқ айта олмайман. Футболга бутун ҳаётимни бағишладим, футбол эса менга ҳамма нарса бермоқда. Жуда кўп нарсага эришдим, кўп нарсаларга ҳаракат қилаяпман. Ўзимнинг ҳар бир кунимни яхши томонга ўзгартиришга уринаман. Вақтдан унумли фойдаланиш, иродали бўлишни ўргандим.



- БАА ва Ўзбекистон чемпионатини таққослай оласизми? "Пахтакор" БАА чемпионатида ўйнаса кучли олтиликка кира олармиди?

- Тўғриси бу икки чемпионатларни таққосламаган бўлардим. БААда кўп нарса легионерларга боғлиқ. Ҳар бир клубда тўрт нафардан легионер бор. Улар яхши савиядаги легионлер ҳисобланади. Бу ерда Ўзбекистонга нисбатан футболга бўлган эътибор жуда ҳам баланд. Майдон ҳолатлари, шароитлар, телевидение, реклама...Шу боис ҳам шу мамлакатга кўчиб келганман. "Пахтакор" ҳозир жуда кучли жамоа бўлиб шаклланмоқда, шу боис менимча кучли олтиликка кириши мумкин. Аммо футболда ҳеч нимани олдиндан аниқ айтиб бўлмайди.

- Европа чемпионлар лигаси финалида қайси клубга мухлислик қиласиз?

- "Ливерпуль"га ҳам, "Тоттенхэм"га ҳам мухлислик қилмайман. Финал финалдек бўлишига мухлислик қиламан.

- Футболчи бўлмаганингизда қайси касбни танлаган бўлардингиз?

- Футболчи бўлмасликни тўғриси тасаввур қила олмайман, сабаби эсимни танимасдан футболга кириб келганман. Шу боис балки яратган футболдан ризқ, барака бергандир. Балким бизнесмен бўлган бўлардим менимча.

- Сизга трамплин вазифасини ўтаган "Бухоро" ҳақида нима дея оласиз? Сизга "Бухоро"дан таклиф бўлса яна қайтган, жамоага ёрдам берган бўлармидингиз?

- "Бухоро" клубидан жуда ҳам илиқ таассуротлар қолган. Иккинчи давра бошида бу жамоага бориб қўшилганман, ўшанда ҳеч ким "Бухоро" олий лигада қолишига ишонмаганди. Лекин биз буни уддасидан чиққандик. Тачмурад Агамуродов ва Жамшид Саидов бошчилигида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилганди. Куни кеча "Бухоро" - "Динамо" учрашувини томоша қилдим. Жамоанинг ҳозирги ҳолати мени озгина ранжитди. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Келажакда "Бухоро"дан яхши таклиф бўлса балким ўйнашим мумкин. "Сўғдиёна" билан ўйиндаги ғалаба ва олий лигада қолганимиз...Буларни ёддан чиқариб бўлмайди.

- Қачон ўзбек футболида ўйинчиларнинг ойлик ва трансфер нархлари сир сақланмасдан оммага бемалол эълон қилинади?

- Бу нарса қачон бўлишини билмайман. Лекин эълон қилинса яхши бўларди. Мухлислар, халқимиз шу нарсани билса эътибор янада ортарди деб ўйлайман. Одамлар футболчи бўлиш қанчалик қийинлигини тушунарди менимча. Буни очиқ айтиш тарафдориман.



- Play Station ўйнаб турасизми? Ундаги дриблинг ва финтларни майдонда қўллаб кўришга ҳаракат қилганмисиз?

- Play Station ўйнамайман. Тўғриси бунга қизиқмайман. Кўп дўстларим ўйнайди. Менда эса бунга вақтим бўлмайди.

- Футболчи бўлганиздан хафсалангиз пир бўлган кунлар бўлганми? Шу пайтларда кимлар сизни қўллайди?

- Бундай пайтлар жуда кўп бўлган. Чунки ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Бир кун қулашингиз ёки шоҳсупага чиқишингиз мумкин. Мағлубиятлардан кейин ҳеч билан гаплашмай бўлган кунларим бўлган. Шунда ота-онам мени қўллаб-қувватлайди. Айтишадику сиз 99 марта йиқилиб бир марта чўққига чиқишингиз мумкин. Шу боис ҳар бир мағлубият устида ишлаб тўғри хулоса чиқариш керак.

- Терма жамоага чақирув олдингиз. Бироқ йўлкира ва мукофот пули берилмаслигини айтишди. Шунда ҳам ўз ҳисобингиздан келиб терма жамоада ўйнармидингиз?

- Албатта келиб ўйнаган бўлардим. Чунки бу пул, маблағ ёки бошқа билан ўлчанмайди. Бу терма жамоа, халқ, ватан жамоаси. Сизни бутун мамлакат кузатиб боради. Ватан терма жамоасида ўйнаш ҳар бир футболчи учун шараф деб биламан.

- БААда анчадан буён ўйнаяпсиз. Араб давлати тили ва маданиятини ўрганиш қийин бўлмадими?

- Худога шукур, бир ярим йилдан буён "Шаржа"да тўп тепаяпман. Бошида албатта қийинчиликлар бўлди. Мен учун футбол биринчи ўринда туради, шу боис ҳар қандай қийинчиликка тайёрман. Бугунги кунда инглиз ва араб тилини ўрганаяпман.



- Европанинг топ клубларидан таклиф тушса қайси клубга ўтган бўлардингиз?

- Қайси топ клубдан биринчи бўлиб таклиф тушса ўша клубга ўтардим (кулади). Футболчи сифатида ўзимдан из қолдиришни жуда ҳам хоҳлайман. Нафақага чиққанимда олдинроқ яхшироқ ҳаракат қилмаган эканман деб аттанг айтмаслик учун меҳнат қилаяпман. Ўзим МЮ мухлисиман, лекин бошқа топ клубдан таклиф бўлса ҳам ўша клубга ўтардим.

- 2012 йилги ўсмирлар терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлгансиз. Ўша таркибдаги кўплаб футболчилар ғойиб бўлишди. Бунинг сабаби юлдузлик касалими?

- Юлдузлик касали туфайлими ёки бошқа сабаби буни билмайман. Аммо ҳар бир инсон ҳар бир кунида меҳнат қилиши ва ҳаракат қилиши керак деб биламан. Бир кун тўхтаб қолдингизми, ниманидир ютқаздингиз деганидир. Қандайдир ютуққа эришгач тўхтаб қолсангиз бу катта хато бўлади. Аксинча ўша ютуқ янги чўққиларни забт этишга ёрдам бериши керак.



- Хитой билан ўйинда оёғингизни синдириб олдингиз. Лекин эшитишимча муҳим операция пулини ўз ҳисобингиздан қилдирибсиз. "Шаржа" клуби жароҳат терма жамоа ўйинида бўлгани боис ҳисобингизни музлатиб қўйган бўлса, ЎФА эса пул ажратишдан бош тортибди. Бу гаплар қанчалик рост?

- Оёғим сингач Хитойда шифохонага олиб кетишди. Ўша ердан мен БААга қўнғироқ қилдим. "Шаржа"дагилар оперция қилдирма барчасини ўзимиз қиламиз деб БААга учиб келишимни айтишди. Ишонасизми аэропортга клубнинг 10дан зиёд ходими гуллар билан мени кутиб олишга чиқишибди. Хатто ТВ мухбирлари ҳам бор эди. Ўша ернинг ўзида паспортимни олиб мени тезроқ Лондонга жўнатишга ҳаракатни бошлашди. Шундан сўнг Лондонга учиб бордим. Операцияни "Шаржа" клуби тўлаб берди. Жарроҳлик амалиётидан сўнг клубдагилар ҳар бир кунимдан хабардор бўлиб туришди. Хатто клуб раҳбарлари ҳам келиб ҳолимдан хабар олишмоқда. Тўғриси бегона юртда оёғингизни синдириб қайтсангизу, аэропортни ўзида 10дан ортиқ инсон кутиб олса, сизга шунча эътибор қаратса бошқача бўларкан. Тўғриси ўша дамларни эсласам кўзимга ёш келади. Жароҳат олганимда клуб учун қанчалик қадрли эканлигимни ҳис қилдим.

ЎФА менга ёрдам берди деб айта олмайман. Терма жамоа мураббийлари мендан ҳол аҳвол сўраб турди, лекин ЎФА қандайдир ёрдам берди ўйламайман. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам терма жамоада жонимни бериб ўйнашда давом этишга тайёрман. Чунки бу ватан жамоаси. Ҳали терма жамоа билан келажакда Жаҳон чемпионатига чиқишга ишонаман.

- Жароҳатингиз қанчалик жиддий? Қачон сафга қайтасиз?

- Худога шукур ҳозир анча яхшиман. Насиб қилса тез кунларда машғулотларни бошлайман. Операция омадли ва яхши ўтди. Клуб жисмоний ҳолатимни кузатиб бориш учун алоҳида мураббий бириктириб қўйган. Тахминан 10 кунлардан сўнг машғулотларни тўлиқ бошлайман.



- Футболчи бўлим етишишингизга пойдевор бўлган ёшликдаги мураббийларингизни тез-тез эслаб турасизми?

- Ҳар бир мураббийим билан ҳозиргача алоқам бор. Ўзбекистонга борганимда имкон қадар барчалари билан кўришишга ҳаракат қиламан. Уларга қанча раҳмат айтсам ҳам кам. Агар мураббийларимга қандайдир ёрдам бера олсам хурсанд бўлардим.

- 2018 йил Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионатида сизни асосий таркибда кутгандик. Ҳар ҳолда бу жамоа билан ўсмирлик вақтидан ҳам бирга эдингиз. Лекин сиз мусобақага бормадингиз. Бу чемпионатга бормаганингиздан афсусланмайсизми?

- Осиё чемпионатига боришдан олдин клубимдан мени қўйиб юборинглар деб 3-4 марта илтимос қилганман. Улар ўйлаб кўрамиз деб охири юборишмаганди. Равшан Ҳайдаров мени келади деб охиригача ишонган ва 23 эмас 22 футболчини олиб кетганди. Яъни битта ўринни менга олиб қўйгандилар. Бунинг учун улардан узр сўрайман. Балки мен борганимда чемпион бўлолмаслигимиз мумкин эди, ҳаммаси худодан. Терма жамоа чемпион бўлгани биринчи ўриндаги масала, чемпионатга бора олмаганим эса кейинги масала. Телефон ва интернет орқали йигитларни қўллаб турдим. Чемпионликка эришиб ўзбек футболига янгилик олиб киришди. Тўғри мен чемпион бўла олмаганимдан озгина афсусланишим мумкин, аммо бу терма жамоамизнинг чемпион бўлгани олдида ҳеч нима эмас. Мусобақага бориш-бормаслик ўз қўлимда бўлмаганди.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

"Мухлисдан савол". Элдор Шомуродов: "Машъал"га келганимда бутсаларим бўлмаган" 

"Мухлисдан савол". Гадоевни ким кашф қилган: Қосимов ёки Бердиев? Футболчи жавоб берди

"Мухлисдан савол". Жалолиддин Машарипов - Онасига совға қилган Нексия ва нимадан жуда қўрқиши ҳақида        

"Мухлисдан савол". Икром Алибоев: “Футбол мен учун ҳамма нарса”         

Мухлисдан савол. Рустам Ашурматов: “Ўзбек футболчиларининг рекламасини кўпайтириш керак” 

Мухлисдан савол. Арсланмират Аманов: "Тўпга зарба беришдан аввал ичимдан гол урасан деган туйғу ўтади"         

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика