Latest news

02:28"Реал" автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради  0 01:45"Милан" футболчиси билан шартномани узайтирди  0 01:23Родри "Реал" ҳақида: "Мардонавор мағлуб бўлишни ҳам билиш керак"  6 00:55Конференциялар лигаси. "Челси"да ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. Турк клублари учун ғалабасиз тун, "Лион"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:11Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Буде-Глимт", "Тоттенхэм" - "Рома" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  6 00:03Конференциялар лигаси. "Бетис", "Фиорентина" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:40"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га қарши ўйинда жароҳатланди  1 23:19Рио Фердинанд Европанинг айни дамдаги энг кучли жамоасини айтди  1 22:50"Барселона"нинг икки футболчиси сафга қайтди  4 22:24Конференциялар лигаси. "Астана" сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:56Европа лигаси. "Атлетик", "Лион", "Лацио" бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 21:48Конференциялар лигаси. "Хайденхайм" - "Челси" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 21:17Анвар Бердиев: "Плей-оффда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўйнашимиз керак"  3 20:59Педри "Барселона" билан шартномасини узайтиради  1

Мутолаа учун. Буни Кальчо дейдилар ва у бизнинг қўлимиздан ўтади News

Мутолаа учун. Буни Кальчо дейдилар ва у бизнинг қўлимиздан ўтади

Бу воқеа биргина ўйин қандай қилиб нафақат сенинг, балки фарзандларинг ҳамда набираларингнинг ҳам тақдирини ўзгартириб юбориши мумкинлиги ҳақида.

Биз Кальчо сулолаларини назарда тутяпмиз, бунда биринчи бўлиб, кўпчиликнинг хаёлига Маццола, Кьеза ва Мальдини фамилиялари келади. Бироқ мен сизга айтиб бермоқчи бўлган сулола тарихи уларникиданда узоқроқ давом этган. Бу оила вакиллари футболчи эмас, аммо улар 1945 йилдан буён "Интер" қандай ғалабага эришган бўлса, қандай соврин ютган бўлса барчасида уларнинг "қўли бор". Ҳа, адашмадим, айнан қўли бор.

Гап физиотерапевт ва массажчилар сулоласи Деллакаса оиласи ҳақида кетмоқда.

1908 йил таваллуд топган Бартоломео Деллакаса кўплаб соҳаларда, иш жойларида ўзини синаб кўради. Казинодан тортиб, ҳаваскор боксчилар мусобақаларидаги шифокорликкача. Бу ҳолат 1945 йилгача давом этган. Айнан ўша тарихий йилда Бартоломео Стреза шаҳридаги санаторияда, у ерда қахрамонимиз массажчи бўлиб ишларди, Миланнинг "Интер" клубининг ўша пайтдаги президенти - Карло Массеронини учратади. Шу тариқа қора-кўк Деллакаса физитерапевтлар сулоласи бошланди.

Бартоломео афсонавий Эленио Эррера билан елкама-елка ишлаш бахтига муваффақ бўлди. Эленио нафақат тактик жиҳатдан ўта кучлилиги балки, қаттиққўллиги билан ҳам ном чиқарганди: Деллакаса қатъий диетадан қийналиб қолган футболчиларнинг вақти-вақти билан "меҳмон қилиб" турарди. Мисол учун, Факкетти йиғинларда, Бартоломео истиқомат қилувчи хона доимо дори хиди билан эмас, прошутто (итальянча машҳур дудланган гўшт) ва ширинликлар иси бўларди. Охир-оқибат Эррера бунга чидай олмайди ва Бартоломеога: "Мен ҳаммасини биламан, лекин сенга тўлиқ ишонаман", — дейди.

Кейинроқ Бартоломеонинг ўғли ҳам штаб аъзосига айланади, ёш Жанкарло учун Эррерадек инсон билан бирга ишлаш нақадар катта воқеа эканлигини сўз билан ифодалаб бериш қийин. Жанкарло қизиқ бир воқеани хотирлайди: ўшанда "Гранде Интер" "Сеҳргар" (Эррера Эленио) қўл остида анча кучсиз "Виченца"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётганди. Эррера ёш шифокордан Гуарнери ўрнига тушишга Бурньични тайёрлашни сўрайди. Ўйинчи алмаштириш вақти келганда футболчилар бунга шунчаки эътибор беришмайди. Жаҳл отига минган Эррера Жанкарлога яна бир бор футболчи алмаштириш ҳақида ишора беришни айтади, аммо футболчилар очиқчасига буни эътиборсиз қолдиришади. Бу ҳол 5 марта такрорланади. Шундан кейингина жамоа сардори Армандо Пикки "Сеҳргарга" қарата: "Сен ва сени бу ерга таклиф қилган одам билан юртинга қайтиб кет, йўқол", — дейди. Эррера карахт ҳолатга тушиб қолади, чунки унга ҳеч ким ва ҳеч қачон овозини баландлатиб гапирмаганди. "Интер" ўша учрашувни 2:1 ҳисобида ютади, Пикки ўйиндан кейин ёш шифокорни қўллаб, у ҳаммасини тўғри қилганини айтади.


"Интер" билан муваффақиятлардан ташқари Жанкарло Италия термаси таркибида Жаҳон Чемпионати-1982 олтин медалларини қўлга киритгани билан мақтана олади. Скуадра Адзурра штабига уни афсонавий "нерадзуррилар"нинг собиқ вакили Энцо Беарзот таклиф қилади. Номдор ГФР (Германия Федератив Республикаси)га қарши финалда мундиаль кашфиётларидан бири 17 ёшли Беппе Бергоми кимсан Калле Румменигге (ўша вақтда "Олтин тўп"нинг амалдаги икки карра соҳиби)га қарши персонал ўйнаши керак эди. Ўша ҳал қилувчи баҳсдан олдин "Интер"нинг бўлажак сардори Жанкарлонинг хонасига келади. Ўшанда Деллакаса Беппега шундай дейди: "Сен эмас, Румменигге сен ҳақингда ўйлаб, ташвишга тушиши керак". Финалда Калле гол уролмади, қўшимчасига 70-дақиқада захирага олинди. Орадан икки йил ўтиб, Румменигге Бергоми ва Деллакасанинг клубдошига айланади.



90-йилларда Деллакаса сулоласининг учинчи авлоди даври келади — Жанкарлонинг ака-ука жиянлари: каттаси — Массимо ва кичиги — Марко. Марко ҳаётидаги энг қўрқинчли сана 2000 йил 12 апрель куни бўлганини айтади: "Ўша куни байрам бўлиши керак эди, чунки барчамиз Феноменнинг майдонга қайтишини кутардик. Бунинг ўрнига 6-даиқадаёқ у майдонга қулади... Ўша лаҳзада "Олимпико"даги ҳамма жим бўлиб, нафас ҳам олмай қолди. Барчамиз бунда маълум даражада айбдорлигимизни сезиб турардик.

Массимо Деллакаса кўплаб футболчилар учун "свой" бўлган. Мисол учун, Матерацци, шифокор у ҳақида қуйидаги воқеани эслайди: "Марко иложи борича тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилар, бунинг учун астойдил тер тўкарди ва ҳаттоки дам олишига ҳам мени бирга олиб кетганди. Рождество таътилини иккаламиз машқ залида ўтказдик. Бироқ буларнинг ҳаммаси Мальдив оролларида бўлганини ҳам айтиб ўтишим лозим. Шундай экан, кўп ҳам нолимасам бўлади". 2015 йил Массимо юраги билан боғлиқ муаммо сабаб шифохонага тушиб қолганда эса Милан дербисида тўп киритган урган Фреди Гуарин махсус майкани кўрсатиб, голни шифокорга бағишлаганини кўз-кўз қилади. "Ўшанда иккинчи бор юрак хуружи бўлишимга бир баҳя қолганди", — кейинроқ хотирлайди Массимо.

Марко эса 2009 йил ёзидаги бошқа бир воқеани эсга олади, уларнинг хонасига Моуриньо киради ва: "У олдимизга кирди ва Вальтер ҳамда Иван (Самуэль ва Кордоба)нинг қачон сафга қайтиши ҳақида сўради, биз Жозени ҳар икки футболчи яқин кунларда тўлиқ тайёр бўлишига ишонтирдик. Ўшанда мураббий чўнтагидан телефонини олди ва Мораттининг рақамини терди ҳамда деди: "Кафолат берасизми ёки мен қўнғироқ қилиб, янги ҳимоячи сотиб олиш зарурлигини айтаверайми?".

Энди Жанкарло даврига, аниқроғи 1970 йилга қайтамиз. Ўшанда "бьянконери"ни Армандо Пикки бошқараётганди. 

"Армандо (Пикки) билан жуда яқин, дўстона муносабатда эдик ва у Туринга кўчиб ўтгач, мени ўз штабига таклиф қилди. Мен унга таклиф учун миннатдорчилик билдирдим ва рад жавобини бердим. Чунки ўшанда мен Бартоломео (Жанкарлонинг отаси) ўғли "ювентини" бўлгани ҳақида ўйлаб кўришини ҳам тасаввур қилолмадим.

Canale Sforzesco учун Дмитрий Золотенков матни
Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика