Latest news

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  15 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Мурод Исмоилов “Нефтчи”да йўл қўйган хатолари, “Металлург”га ўтиши, “Гаттузо”ни таклиф этиши ва бошқалар ҳақида News

Мурод Исмоилов “Нефтчи”да йўл қўйган хатолари, “Металлург”га ўтиши, “Гаттузо”ни таклиф этиши ва бошқалар ҳақида

Хабарингиз бор, мамлакатимиздаги таниқли мураббийлардан бири бўлган Мурод Исмоилов жорий мавсум Бекободнинг “Металлург”жамоасида фаолият юритмоқда.

49 ёшли мутахассис айни дамда бош мураббий Андрей Шипиловга яқиндан ёрдам бермоқда. Мухлисларга яхши маълумки, бунгача Мурод Музаффарович Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида ишлаганди. Феврал ойида Фарғона клубида эътиборга молик ўзгаришлар амалга оширилгач, Исмоилов ҳам жамоа билан хайрлашди. Орадан кўп вақт ўтмай унга “Металлург”дан таклиф тушди. Куни-кеча Мурод Исмоилов билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга атрофлича жавоб олдик.


“МЕТАЛЛУРГ”ГА КЕЛИШИ ҲАҚИДА

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Исмоилов айни дамда “Металлург”да фаолият юритмоқда. Унинг бекободликлар сафига келиб қўшилиши табиийки бош мураббий билан боғлиқ. Бу ҳақда Мурод Музаффаровичнинг ўзи ҳам таъкидлаб ўтди.

-Билсангиз керак, Андрей Шипилов билан илгари бирга футбол ўйнаганмиз ва “Пахтакор” жамоаси мураббийлар штабида ҳам ҳамкорлик қилганмиз. Муносабатларимиз аъло даражада. Бир-биримизни яхши тушунамиз. Фикрларимиз кўпинча бир жойдан чиқади. Шу боис Андрей Сергеевич, “Металлург” жамоасини қабул қилиб олгач, ёрдам беришим кераклигини айтди. Ўша пайтда “Нефтчи” жамоасида мавҳумлик ҳукм сурарди ва мен таркибдаги футболчиларни йиғиб, кунига бир маҳалдан бўлсада, машғулот ўтказиб туришни маъқул топгандим. Шипиловга бир оз вақт ўтгач, аниқ бир жавобни айтишим мумкинлиги билдирганман. Кейинчалик ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, “Нефтчи” жамоасида катта ислоҳотлар амалга оширилди. Янги мураббийлар штаби иш бошлагач, жамоа билан дўстона равишда хайрлашишга қарор қилдим. Бундан хабар топга Андрей Сергеевич, мени яна ўз жамоасига таклиф қилди. Бу сафар унинг райини қайтаргим келмади. Аксинча унинг чорловидан хурсанд бўлиб, чин дилдан ёрдам бериш мақсадида Бекобод жамоаси билан келишувга эришдим. Фурсатдан фойдаланиб, дўстим Андрей Шипиловга миннатдорчилик билдираман.


ЯНГИ ЖАМОАДАГИ ИЛК ТААССУРОТЛАРИ ХУСУСИДА

Мурод Исмоилов “Металлург” жамоасига деярли мавсум старти олдидан қўшилди. Хўш, янги жамоа мураббийда қандай таассурот қолирди?

-Бу ерда ҳамма ишлар профессионал даражада йўлга қўйилган. Ҳар ким ўз ишини юқори сафида бажаришга харакат қилади. Энг муҳими аҳил коллектив йиғилган. Футболда бу – жуда муҳимдир. Жамоанинг ичидаги жамоа аҳил бўлмаса, харакатлар бесамар кетишини олдинги фаолиятим орқали тушуниб етдим. Мени хурсанд қилган жиҳати, “Металлург”га келган илк кунларимданоқ, мураббийлар штаби ва футболчилар ўртасида ўрнатилган илиқ муносабат бўлди. Ортиқча ноўрин гаплар йўқ. Бу эса иш жараёнида кайфиятга ҳам таъсир ўтказади.


ШИПИЛОВНИНГ ИШЛАШ УСЛУБИ ТЎҒРИСИДА

“Металлург” бош мураббийи Андрей Шипилов бунгача асосан ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб келган. Шундай экан ушбу мутахассис жорий мавсум расман бош мураббий сифатида гавдаланмоқда. Мурод Исмоилов бош мураббий ҳақида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Андрей Шипилов билан илгари “Пахтакор”да бирга ишлаганмиз. Инсонийлик жиҳатдан мақташга арзигулик шахсдир. Андрей Сергеевич бу йил бош мураббий бўлиб илк мавсумини ўтказмоқда. Энг аввало унга бу борада омад ёр бўлишини чин кўнгилдан тилаб қоламан. Бош мураббий сифатида қаттиққўл ва ниҳоятда талабчандир. Футболчилар ўртасида ўзига яраша хурмат қозонган. Бунгача бир нечта тажрибали мутахассисларни ёнида юриб, катта тажриба орттирган дейиш мумкин. Эндиликда уларни амалда тадбиқ этишга уриниб кўради. Шипилов билан бунгача мураббийлик ўқув-курсларида ҳам бирга таҳсил олганмиз. Ҳамиша ўз ёнидан тўлов қилиб, босқичма-босқич мураббийлик лицензияларини қўлга киритди. Мехнатсевар инсон сифатида ҳам мақташга арзигуликдир. Тўғри, Шипилов бунгача асосан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлаган. Лекин “Металлург”да энди у бошқа жиҳатларга ҳам эътибор қаратишига тўғри келади. Жамоага келгунимга қадар, бош мураббий таркибдаги футболчиларнинг жисмоний холатини юқори даражага келтириб қўйганига амин бўлдим. Ҳозирда машғулот жараёнида техника ва тактика устида ҳам қаттиқ ишлаяпмиз.


ЁРДАМЧИ СИФАТИДА ИШЛАШИ ҲАҚИДА

Мурод Исмоилов бунгача асосан бош мураббий сифатида ишлаган. Ҳозирда эса у “Металлург”да ёрдамчи мураббий ролида.

-“Нефтчи”даги фаолиятим якунига етгач, бироз муддат уйда хордиқ чиқардим. Андрей Шипилов иккинчи бор таклиф билан чиқгач, рад эта олмадим. Илгари “Пахтакор”да бош мураббий сифатида ишлаган кезларимда Шипилов менга ҳам катта ёрдам берганди. Кўпинча унинг фикрларини тинглаб, ишончим юқори бўлган. Чин кўнгилдан самимий кўмаклашган. Энди мени ҳам унга чин дилдан ёрдам беришим лозимлигини тушуниб етдим. Бу ерда бош мураббийга ҳар томонлама ёрдам бераман. Бош мураббийни кўтарадиган унинг атрофидаги ёрдамчилар бўлади. Андрей Шипиловнинг дебют мавсуми ижобий ўтиши учун бор билим ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз. “Металлург”да мендан ташқари яна Февзи Давлетов, Анатолий Курлаев ва Алишер Аҳмедов сингари ўз вақтида бирга футбол ўйнаган дўстларимиз ҳам бор. Яратганга шукур, бир-биримизни жуда яхши тушуниб ишламоқдамиз.


 ЖАМОАДАГИ ШАРОИТЛАР ТЎҒРИСИДА

“Металлург” жамоасида ҳам жиддий ўзгаришлар амалга оширилди. Жамоа деярли янгитдан шакллантирилди. Хўш, яратилган шароитлар қай даражада?

-Бекободда жамоа учун барча шароитлар муҳайё этилган. Стадион, автобус, қароргоҳ, овқатланиш... Бу борада ҳеч қандай муаммога дуч келинмади. Раҳбарият ҳар бир постга ўз ишини устаси бўлган инсонларни жалб этган. Маошлар борасида ҳам ортиқча гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Фақат ишлаш ва ўйнаш қолди холос.


“ГАТТУЗО”НИ “МЕТАЛЛУРГ”ГА ТАКЛИФ ЭТИШИ ҲАҚИДА

Ҳар бир жамоада бош мураббий селекция жараёнида ўз ёрдамчиларининг ҳам маслаҳатларига қулоқ тутиши турган гап. Қайсидир футболчини жамоага таклиф этишдан олдин бош мураббий барибир ўз ёрдамчиларининг фикрларини ҳам эшитади. Хўш, Исмоилов “Металлург”га келгач, қайси футболчиларни бош мураббийга тавсия қилган? Мурод Музаффарович бу саволга бироз ўйланиб жавоб берди.

-“Металлург”га келгунимга қадар жамоа таркиби деярли шаклланиб бўлганди. Жиддий ўзгартиришлар ўрин йўқ эди. Тўғри Андрей Шипилов мендан бу борада ҳам маслаҳат сўради. Тавсия қилганим, “Гаттузо” бўлди. Бир неча йиллардан бери “Машъал” таркибида ёрқин ўйинлари билан ўзини кўрсатиб келаётган тезкор ҳужумчи Зафар Тўраевни ўз сафимизга қўшиб олсак, зарар қилмаслигини бош мураббийга тушунтирдим. Шундан сўнг ушбу трансфер амалга ошди. Тўраевни аввалдан биламан. Бундай тезкор ҳужумчилар ҳар қандай жамоа ўйинини кучайтиради. Умид қиламанки, Зафар ўз голлари билан “Металлург”га катта ёрдам беради.



ЯНА БОШ МУРАББИЙ СИФАТИДА ИШЛАШИ ХУСУСИДА

Бош мураббий сифатида ишлаган ҳар қандай мураббий яна асосий ролда гавдаланишни қўмсаши аниқ. Мурод Исмоиловни яна бош мураббий сифатида кўрамизми? Бу ҳақда мураббий қуйидагиларни таъкидлаб ўтди.

-Олдиндан нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Балки яна менда бош мураббий сифатида ишлаш учун фурсат бўлар. Агарда қайсидир жамоадан бош мураббийликка таклиф бўлса, энг аввало раҳбарият билан ҳаммасини бафуржа гаплашиб оламиз. Яъни молиявий жиҳатга бош мураббийнинг аралашуви асосий ўринга чиқиши шарт. Молиявий масалаларни ҳал этиш бош мураббий ихтиёрига ўтмаса жуда қийин бўлади. Аксинча холат бўлса, бош мураббий сифатида ишламаган маъқул деган фикрга келдим. Демоқчиманки, таркибга ўзингиз истаб, таклиф этган футболчиларингизга раҳбарият томонидан ўз вақтида молиявий жиҳатдан етарлича рағбат қилинмаса, бош мураббий ҳар қанча иқтидор эгаси бўлсин, харакатлари бесамар кетаверади. Буни ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтмоқдаман. Шу боис эндиликда бу жиҳат бўйича раҳбарият билан батафсил гаплашиб олиш, мақсадга мувофиқдир. Мана бу бизнинг ички имкониятимиз, футболчиларингизни ҳам ўзингиз олиб келинг, ёрдамчиларингизни ҳам ўзиз ҳал этинг, бу бизнинг шароитларимиз. Лекин натижага ўзингиз тўлиқ жавоб берасиз дейилса, ҳар қандай жамоада ишлаш мумкин. Шунда жамоанинг ичидаги жамоа ҳам аҳил бўлади. Футболчилар, мураббийлардан ташқари клубнинг ишчи ходимларини ҳам қилаётган мехнати ва жамоага келтираётган фойдасига қараб, уларни вақтида рағбатлантириб борилади. Табиийки натижа ҳам ижобий тус олиб, ишингиз олдига юради. Ички муҳитни қониқарли даражага келтириб олиш учун ҳам айнан ушбу омиллар асосий ўринда туради.


“НЕФТЧИ”ДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА

Мурод Исмоилов “Нефтчи”га 2014 йили борганди. 2016 йилнинг биринчи ярмида “Қўқон-1912”да ишлаганини ҳисобга олмасак, Музаффарович деярли 4 йил Фарғона жамоасида ишлади. Бу йиллар давомида Исмоилов бош мураббий ва катта мураббий сифатида фаолият юритди. Хаётда паст ва баландлик ҳамиша бўлганидек, 49 ёшли мураббийнинг Фарғонадаги фаолияти ҳам турлича кечди. Жамоада ўтказган фаолияти хусусида Мурод Музаффарович куюниб гапирди.

-“Нефтчи”га 2014 йилнинг бошида боргандим. Ўша пайтда мухлисларга ҳам раҳбариятга ҳам ўтган йилги натижадан паст натижа қайд этмасликка вада бергандим.  2013 йили “Нефтчи” 9-ўрин билан чекланди. 2014 йили эса 8-ўринни қўлга киритдик. Дастлабки мавсум барибир қийин кечган. 2015 йилги чемпионатда эса 5-ўринни эгалладик. 2016 йили “Қўқон-1912”дан таклиф тушгач, бир давра у ерда ишладим. Сўнгра вилоят ҳокимининг топшириғига биноан яна “Нефтчи”га қайтдим. Шу орада соғлигим билан боғлиқ муаммога учрадим ва маълум муддат даволанишга мажбур бўлдим. 2016 йили “Нефтчи” чемпионатни 11-ўринда тугатди. 2017 йили эса биласиз жамоада ёрдамчи сифида ишладим. Якунда 15-ўрин билан чекландик. Албатта, натижага энг аввало бош мураббий жавобгар сифатида гавдаланади. Лекин клубнинг ичида бўлаётган нотўғри ишлар натижасида жамоанинг мавқеи ҳам пасайиб кетади. Уйдаги гапни кўчага олиб чиқилмаганидек, жамоадаги ички холатни ҳам ташқарига чиқариш маъқул эмаслигини лозим топиб келганмиз. Фарғона вилояти ҳокими ва клуб бош ҳомийлари томонидан жамоага бўлган эътибор ҳамиша юқори даражада бўлиб келди. Айтилган вадалар вақтида бажарилди. Хатто қайд этаётган натижамиз пасайиб кетишига қарамай, ойлик маошларимизни бериб туришди. Лекин тан олиш керак, клуб ижрочи директори ва бош мураббий ўртасида фикрлар доим бир жойдан чиқмагани якунда салбий холатга олиб келди деб ўйлайман. “Нефтчи”да сўнгги тўрт мавсумда тажрибали ва ўзига яраша иқтидор эгалари ўйнаб кетди. Мураббийлар штабининг савияси ҳам у даражада паст эмасди. Лекин барибир натижа ўхшамади. Вилоят ҳокими футболга эътибор қаратиб, хомийлар томонидан маблағ ўз вақтида клуб ҳисоб-рақамига тушиб тушсада, уни ижрочи раҳбарлар тўғри тақсимламаса қийин экан. Бу билан кимнидир айбдор сифатида кўрсатмоқчи эмасман. Шунчаки бўлиб ўтган ишларни мавриди келганида айтиб ўтишни лозим топдим. Бош мураббий ўзи ишониб таклиф этган футболчини ғалаба йўлида ҳар қанча руҳлатирмасин, якунда клуб раҳбарияти уни ўз олдига чақириб, камситиб, келишилган пулларини вақтида бермастан кайфиятини тушуриб юборса, бош мураббийнинг сайъи харакатлари якунда нолга тенг бўлиб қолади. “Нефтчи”да шу каби холатларга ҳам дуч келдик. Футболда жамоа раҳбарияти, бош мураббий ёки футболчи хеч қачон ўз шахсий манфаатини ўйламаслиги керак. Маблағ мехнатга яраша тўғри тақсимланса, ўша жамоанинг ошиғи олча бўлаверади.

-“Нефтчи”дан кетгач, у ерлда ўтказган фаолиятимни таҳлил қилиб кўрдим. Энг катта хатоим, қарорларни чиқаришдан олдин одамгарчилик қилишим ва ишонувчанлигимда бўлди. Баъзида одамгарчилик юзасидан қилинаётган нотўғри ишларга ҳам кўз юмган пайтларим бўлди. Шунингдек қуруқ гапларга ортиқча ишониб қўйганим ҳам панд берди. “Нефтчи”даги фаолиятим мен учун жуда катта тажриба бўлди. Инсон бу хаётда хатолар орқали ўсиб боради.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Rating: -51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика