Latest news

12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  1 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?  1 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  7 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  7 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  10 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  6 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  26 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7

Мурод Исмоилов: «Ҳоким кубоги»дан сўнг Туркияга жўнаб кетамиз» News

Мурод Исмоилов: «Ҳоким кубоги»дан сўнг Туркияга жўнаб кетамиз»

«Нефтчи» мураббийи Мурод Исмоилов Фарғона жамоасининг мавсумолди тайёргарликлари ҳамда келгусидаги режалар ҳақида гапирди.

- Мавсум тараддуди белгиланган режа асосида давом этмоқда. Футболчилар тиббий кўрикдан ўтишгач, илк йиғинни Фарғонада ташкил қилгандик. Сўнгра Тошкентга келдик. Ҳозирча белгиланган 4та ўйинни ўтказиб бўлдик. Машғулотлар асосан, Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда ўтди. Бундан ташқари, футболчилар тренажёр залида жисмоний ҳолатларини яхшилашди. Албатта, машқлар давомида турли тактик услубларни ҳам синовдан ўтказдик.

Таркибдаги ўзгаришлар

- Ўтган йили «Нефтчи» таркибида тўп сурган Жаҳонгир Меҳмонов, Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов ва Акмал Холматовлар жамоадан кетишди. Шунингдек, тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулунов билан шартнома туздик. Кейинги йиғин давомида сафимизга легионер футболчилар қўшилиши мумкин. Ҳозирда худди шу масала устида ишлаяпмиз.

Етакчиларнинг кетиши

- Биласизми, Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов ҳамда Акмал Холматов каби футболчиларнинг ўйини борасида ҳеч қандай эътирозлар йўқ. Лекин қайсидир лаҳзаларда ўзгаришларга қўл уриш - футболнинг бир қисми. Факт шуки, Мансур ва Акмал ўз омадларини бошқа клубда синаб кўрадиган бўлишди. Шу боис, клуб раҳбарияти улар билан келишган ҳолда, муносиб хайрлашди.

Кетганлар ўрнини тўлдириш

- Тез кунларда сафимизга 3-4 нафар футболчи келиб қўшилади. Эҳтимол, асосий масъулият айнан янги ўйинчиларга юкланар?..

Собиқ клубдаги шогирдлар

- Аввал ишлаган жамоаларимда ўйнаётганлар орасида ҳаракатлари маъқул тушган ўйинчилар бор, албатта. Лекин уларнинг исмларини ҳозирча айтмай турганим яхши. Кўпгина саволлар юқорида айтилган икки легионернинг тақдирига боғлиқ. Уларни кўрикдан ўтказиб, кейин бошқа номзодлар ҳақида бош қотирамиз.

Легионерлар

- Хориждан келадиганлар ҳимоя чизиғи вакиллари. Биласиз, Андрей Фёдоров футболчилик даврида айнан шу позицияда тўп сурган. Табиийки, ушбу чизиққа кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Ўтган мавсум ҳимоявий ҳаракатларимизда баъзи нуқсонлар кўзга ташланганди. Мақсадимиз - ўша хатоларни такрорламаслик.

«Нефтчи»нинг обрўсини тиклаш

- Ўтган йилги таркибнинг катта қисмини сақлаб қолдик. Футболчиларнинг ўртача ёши 23-24 атрофида. Ёшлар лигасидаги жамоамизда ҳам истеъдодли, умидли ўйинчилар ўсиб келишяпти. Ўйлайманки, тез орада «Нефтчи» яна кучли, рақобатбардош жамоага айланади.

Ёшлар жамоасидан асосийга

- Иброҳим Нўъмонов ва Абдужамол Исроилов каби ёшлар асосий жамоа машғулотларида иштирок этишмоқда. Менимча, бу икки футболчи янги мавсум кашфиётлари сафидан ўрин олишади. Шунингдек, Ислом Тошпўлатов, Хуршид Асқаралиев, Анваржон Аминжонов сингари истеъдодларни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Улар астойдил меҳнат қилишса, икки-уч йилдан сўнг «Нефтчи» етакчиларига айланишади.

Тайёргарлик давом этади

- 28 январь куни Фарғонада бошланадиган «Ҳоким кубоги»да иккита таркиб билан иштирок этамиз. Мазкур турнир якунлангач, икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетамиз. Хорижда 5та жамоа билан куч синашиш кўзда тутилган.

Мухлислар

- Янги мавсумда «Нефтчи» ишқибозларини хурсанд қилишга астойдил бел боғлаганмиз. Умид қиламанки, жамоамиз 2017 йилги чемпионат ва кубок баҳсларида анча-мунча етакчи клубларга муносиб қаршилик кўрсатади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика