Latest news

00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  24 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  29 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  14 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0

"Хоразм" дарвозабони, Нукусда гол урган футболчи, мавсумдаги илк ғалабасига эришган мураббий — Про лига 3-тур лауреатлари News

"Хоразм" дарвозабони, Нукусда гол урган футболчи, мавсумдаги илк ғалабасига эришган мураббий — Про лига 3-тур лауреатлари

Championat.asia сайти Про лига 3-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши дарвозабони - Машҳур Муҳаммаджонов ("Хоразм")

"Хоразм" бу турда сафарда "Бухоро" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Урганчликлар посбони Машҳур Муҳаммаджонов бир неча бор ўз жамоасини голлардан қутқариб қолди. Шу боис Муҳаммаджонов турнинг энг яхши дарвозабони сифатида тан олинди.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши футболчиси - Баҳром Абдураҳимов ("Қўқон-1912")

Қўқонликлар Про лиганинг 3-турида дастлабки ғалабасини тантана қилди. Нукусда "Арал"га қарши ўйинда ғалаба қозониш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Шу куни қўқонликлар таркибида тажрибали Баҳром Абдураҳимов жуда фаол бўлди ва жамоасининг муҳим голларидан бирини уришга эришди. Айнан шу боис Абдураҳимов турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши мураббийи - Муҳсин Низомиддинов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" жорий мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритгани ҳақида юқорида ёздик. Нукусдаги муҳим ғалаба қўлга киритилишида мураббий Муҳсин Низомиддиновнинг хизмати катта. Сайтимиз талқинига кўра, айнан Низомиддинов турнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди.

 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика