Latest news

20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  0 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  3 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  2 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  7 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  16 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  18 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5

"Mixed zone". Абдурауф Бўриев: "Ўзимизни мухлисларсиз ўйнагандек ҳис қилмадик" News

"Mixed zone". Абдурауф Бўриев: "Ўзимизни мухлисларсиз ўйнагандек ҳис қилмадик"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси юртимизда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё Кубоги финалига йўлланма олди.

Ярим финал баҳсида япониялик тенгқурларига имконият қолдирмаган футболчиларимиз бош соврин учун Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси билан кураш олиб боришади. Биз бу борада ярим ҳимоячимиз Абдурауф Бўриевнинг фикрларини тингладик. 

"Япония ҳар томонлама кучли жамоа эди, лекин омад бизга кулиб боқди. Кеча икки жамоа ҳам босим қилди. Бундай пайтда кўпроқ ақлга таяниб иш тутиш керак. Барибир ҳимоядан олдинга ўтишда қийналдик. Кичик паслар билан ёриб ўтиш осон эмасди. 

Ўзимизни мухлисларсиз ўйнагандек ҳис қилмадик. Ташқаридан ҳайқириқлари эшитилиб турди. 

Саудия Арабистони билан ўйинга қадар тикланишга ҳаракат қиламиз. Улардан юз фоиз аламимиз бор. Рақиб бунга тайёр турсин. Худо хоҳласа, бош совринни Ўзбекистонда олиб қоламиз", – деди Абдурауф Бўриев.

Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви 19 июнь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика