Latest news

12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  0 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  3 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  3 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  10 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11

Миржалол Қосимов: «Ҳаққоний натижа қайд этилди» News

Миржалол Қосимов: «Ҳаққоний натижа қайд этилди»

Вьетнамга қарши Осиё Кубоги-2015 саралаш «Е» гуруҳи 4-тур учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз шогирдлари ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилганини айтиб, ўйинда ҳаққоний натижа қайд этилганини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, сафарда Вьетнам терма жамоасига қарши тўп сурган Ўзбекистон миллий терма жамоаси йирик - 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Бугун жамоамиз яхши ўйин кўрсатди ва бутун учрашув давомида ўйиннинг боришини назорат қила олишди. Шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим ва ғалаба учун уларнинг барчасига миннатдорлик билдираман», - деди Қосимов.

«Рақибимиз бугун ўз уйида ўйнади ва уларнинг ўйинини кучсиз деб атамаган бўлардим. Бизда дарвозани ишғол қилиш учун вазиятлар кўпроқ бўлди ва биз улардан фойдалана билдик. Шунинг учун ҳам учрашув натижасини ҳаққоний деб ҳисоблайман», - деди Қосимов.

«Воҳид Шодиев томонидан урилган голни тасодиф демаган бўлардим. Ўша вазиятда ҳужумчи ўйиндан узилиб қолмади ва охиригача тўп учун курашди. Натижада, ушбу ҳаракатлари учун гол билан тақдирланди», -деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

Миржалол Қосимовнинг фикрича, Вьетнам терма жамоасининг бир қатор ўйинчилари жиддий жароҳат олишлари уларнинг ўз қўполликлари сабаб бўлди.

«Энг аввало, футбол – бу спорт, спортда эса бу қадар қўпол ҳаракат қилиш мумкин эмас. Вьетнам терма жамоаси футболчилари жуда қўпол ҳаракат қилишди. Бизнинг ўйинчиларимизга жароҳат етказишга ҳаракат қилиб, уларнинг ўзлари бунинг учун жазоланишди», - деди Қосимов.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги-2015 саралаш «Е» гуруҳи доирасидаги навбатдаги учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 19 ноябрь, сешанба куни сафарда Гонгконг терма жамоасига қарши ўтказади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика