Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  1 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  13 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Миржалол Қосимов: "Рақибнинг ўйинларини кўриб чиқдим, йигитларимизга ишонаман" News

Миржалол Қосимов: "Рақибнинг ўйинларини кўриб чиқдим, йигитларимизга ишонаман"

ОЧЛ саралаш босқичидан ўрин олган ОКМК — "Ал Сиб" учрашувидан аввал мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ва ярим ҳимоячи Санжар Турсунов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

Миржалол Қосимов: Анчадан бери кутилган кун етиб келди. Ўтган йилги натижамиздан келиб чиқиб, мазкур босқичда иштирок этяпмиз. Осиё Чемпионлар лигасининг ҳавоси бошқача. Бўлажак ўйинга тайёрмиз. Мақсадимиз — кейинги босқичга йўл олиш. 

Санжар Турсунов: Эртага Олмалиқ шаҳри аҳолисига байрам кайфиятини улашишга ҳаракат қиламиз. 

- Матбуот анжуманларининг бирида биз фақат кеийнги рақиб ҳақида ўйлаймиз. Бошқаси ҳақида умуман бош қотирмаймиз, дегансиз. "Олимпик"га қарши ўйин якунланганига уч кун бўлди. Шу пайт мобайнида бўлажак рақиб етарлича ўрганилдими?

Миржалол Қосимов: Тўғри, шундай деганман. Чунки ўйиндан ўйинга сакраб бўлмайди. Аммо бу клуб ҳам миянинг бир бурчагида эди. Рақиб тўғрисида етарлича маълумот йиғилди. "Ал Сиб"нинг ўйинларини кўриб чиқдим. Жамоа яхши ҳимояланади ва тезкор ҳужумга ўта олади. Ҳатто 95-96-дақиқаларда гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдириб кетган пайтлар ҳам бўлган. Бу футбол. Йигитларимизга ишонаман. Вазиятлардан камроқ хато қилиб, кўпроқ унумли фойдаланиш керак.

- ОКМК чемпионат доирасида кўпгина ўйинларда дарвозасидан тўп олиб чиқмоқда. Бу серия бўлажак ўйинда ҳам давом этишидан хавотирланмайсизми?

Миржалол Қосимов: Футболда 11 киши ҳимояда ўйнай олмайди. Ғалаба омадга ҳам боғлиқ. ОКМКнинг ўйинларини кузатсангиз, ўзиям ўйнайди, рақибгаям имкон беради. Албатта, ҳужумга ўтгач, мудофаада бўшлиқлар пайдо бўлади. Эртанги ўйин битта баҳсдан иборат. Шундай экан, фақат ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.

- Ёзги трансферлардан сўнг жамоа ОЧЛда иштирок этишга тайёр таркибга эгами? Бўшлиқлар тўлдирилдими? 

Миржалол Қосимов: Трансферлар борасида ЎзПФЛ регламентига бўйсунишга мажбурмиз. Истаганча ўйинчи сотиб ололмаймиз. Аслида, ҳар бир позицияда иккитадан футболчи бўлса, ривожланиш учун замин яралади. Мавжуд таркибдан керакли натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Санжар Турсуновга савол: Қайта таъмирланган майдон ҳолатини қандай баҳолайсиз?

Санжар Турсунов: Янгиланган майдонга тушиб кўрдим. Ўйлашимча, ҳозирги стадионни Ўзбекистондаги энг яхшиси деб айта оламан.  

Миржалол Қосимов: Шарт-шароитлар яратиб бергани учун раҳбариятга миннатдорчилик билдирамиз. Бундай майдонга чиққандан кейин одам роҳатланади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўз ўйинларини шу ерда ўтказса бўлади.

- "Ал Сиб" мураббийи Олмалиқда яхши меҳмонхона йўқлиги сабабли жамоаси Тошкентдан мазкур шаҳарга қатнаётганини айтди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Уларнинг ўзлари пойтахтдаги меҳмонхонани танлаган бўлса керак. Биз хориж мамлакатига боришдан аввал ўзаро маслаҳатлашамиз. Мен, илк навбатда, аэропортга эътибор бераман, кейин меҳмонхонага, сўнгра майдонга аҳамият қаратаман. Стадионга узоқ бўлган ҳашаматли бошпанадан майдон атрофидаги оддийроқ меҳмонхонани танлайман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика