Latest news

19:30"Бунёдкор" - "Бухоро" (онлайн ҳисоб)  2 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:30"Динамо" - "Шўртан" (онлайн ҳисоб)  3 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   3 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  2 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  8 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0

Миржалол Қосимов: "Фортес менинг уйимда далада ишламайди. Муаммо унинг ўзида" News

Миржалол Қосимов: "Фортес менинг уйимда далада ишламайди. Муаммо унинг ўзида"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган қолдирилган АГМК - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.





"Мағлуб бўлдик, "Қизилқум"ни табркилайман. Футбол шундай қизиқарли ўйин. Кимдир хато қилади, кимдир ўшандан фойдаланади. Бизда биринчи таймнинг ўзида имконият бўлганди, аммо Гадоев гол ура олмади. Агар ўша гол бўлганида вазият бошқача бўларди деб ўйлайман. Иккинчи таймда шошилдик, ҳисобда ортда қолаётганимиз боис оддий вазиятларда тўп йўқотдик. Акром Комиловнинг қизил карточкаси ҳам панд берди. Сўнгги дақиқаларда ҳеч бўлмаса дурангга эришишга уриндик. Бундан хулоса чиқарамиз, ҳамма ўйинда ютишнинг иложи йўқ. Ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришини бошлаймиз", - дейди Миржалол Қосимов. 

- Акром Комилов ёки Элгужа Григалашвили биринчи таймнинг ўзида кўп эътироз билдиришди. Иккинчи таймда улардан бири қизил карточка олиши аниқдек эди...
- Тўғри ундан олдин ҳам иккита вазият бўлганди, ҳакамнинг қарорини тушунмадим. Битта вазиятда эса сариқ карточка кўрсатилди. Футбол иккита дарвозага ўйналади. Бошқа гапим йўқ.

- Бугунги мағлубиятда дарвозабоннинг қанчалик айби бор?
-
Ким хато қилмайди? Яратгандан бошқа ҳамма хато қилади. Лекин йигитлар иккинчи таймда тушиб охиригача курашишди. "Бунёдкор" билан ўйинда Жокич ҳам қизил карточка олганди ва иккинчи таймда ғалаба қозониб кетгандик. Ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунига қадар йигитлар ҳаракат қилишди. Шу нарса мени қониқтирди.

- Элвин Фортес бугун захирадан тушди. Бир муддат у ўринбосарлар сафида ҳам кўрдик. Қандайдир муаммо борми?
- Муаммо ўзида. Муаммо менда эмас, у менинг уйимда далада ишламайди. Футболчи учун биринчи навбатда жамоа бўлиши керак.

- Дарвозабонларнинг савияси жамоага мос келади деб ўйлайсизми?
- Биласиз бизда уч нафар бир хил дарвозабонимиз бор. Суперлигада ҳам, ОЧЛда ҳам барча посбонларимиз тушишди. Футбол шундай ўйин, хатолар бўлиб туради. Беайб парвардигор.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика